Latest news

18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  2 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  55 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  24 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3

“Машъал-2” : "Муҳим очкони қўлга киритдик" News

“Машъал-2” : "Муҳим очкони қўлга киритдик"

«Машъал-2 » жамоамиз, Водийда «Истиқлол» жамоасига қарши майдонга тушди ва иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонди.

Баҳснинг 33 дақиқасига келиб меҳмонда тўп сураётган ёшларимиз ҳисобни очишга мувоффақ бўлишди. Мунимирмуҳсин Юсупов жарима зарбасидан кейин «Истиқлол» дарвозасига киритилган дастлабки гол муаллифи бўлди 0:1. 

Диёрбек Мирзабоев шогирдлари иккинчи бўлимни шиддат билан бошлашди.  Ёш “Газчилар” бир қанча вазиятлардан фойдалана олишмади. Тўпни  назорат қилишда жамоамиз тўлиқ устунликни қўлга олишди. Натижада иккинчи бўлим охирларида ёшларимиз ўзларини яна бир бор кўрсатишди. Мексика яшил майдонларида юртимиз байроғини баланд ҳилпиратиб қайтган қаҳрамонларимиздан бири, Холмурод Холмуродов 80 дақиқада катта саҳнага чиқди. Чап қанотдан, Мунимирмуҳсин Юсупов тўпни жарима майдони ичига етказиб берди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятда қолган, Холмуродов қулай имкониятни йўққа чиқармади ва ҳисобни оширди 0:2. 

Шу тариқа “Машъал-2” жамоамиз сафарда муҳим очкони қўлга киритди

17:00 «Истиқлол» (Фарғона) – «Машъал-2» (Муборак) 0:2

Ҳакамлар: Д. Мухторов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), Р. Нугманов (Тошкент)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Голлар: 7. МуниМирмухсин Юсупов 34, 16. Холмурод Холмуродов 80.

Огохлантиришлар:  Азиз Мадалиев 32, 20. Таваккал Абдурахмонов.  

"Истиқлол": 89. Дониёр Усмонов 2. Азиз Мадалиев, 4. Илхом Қорабоев 5. Абдухолиқ Қурбонов 7. Жамшид Хошимов 9. Шариф Мирзаев, 14. Рустам Абдухамитов 19. Саиджон Топилов  20. Карим Мамадалиев, 21. Абдужамил Маназаров,  25. Бобур Аминжонов,

Захира: 31. Алишер Пахритдинов 3. Даврон Қорабоев 6. Абдулазиз Жўрабоев  9. Жамшид Хошимов 10. Давлатбек Ярбеков, 15. Шохрух Бойқўзиев 23. Муҳаммадсултон Фозилов, 77. Ҳошим Шокиров

"Машъал-2": 30. Хусан Олимжонов 5. Темур Машарипов 7. МуниМирмухсин Юсупов 10. Санжар Ахмедов 16. Холмурод Холмуродов  20. Таваккал Абдурахмонов 22. Хусниддин Алиқулов  25. Шахзод Убайдуллаев 26. Бобур Фарходов 55. Мухаммад Тошпўлатов   90. Мирзохид Эгамбердиев

Захира: 40. Достон Тўхтабоев 8. Ёдгор Назаров 9. Шахбоз Абдураимов 17. Носир Эронов  23. Дониёр Умаров 24. Мухриддин Ризвонов  47. Суннатилло Рустамов



"Машъал-2" матбуот хизмати


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика