Latest news

12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  0 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  6 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  24 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2

Маруфул Хақи: "Ўзбекистон мезбон сифатида аллақачон мусобақанинг финал босқичига йўл олган. Қолган бир йўлланма учун жамоалар ўртасида яхшигина рақобатга гувоҳ бўламиз" News

Маруфул Хақи: "Ўзбекистон мезбон сифатида аллақачон мусобақанинг финал босқичига йўл олган. Қолган бир йўлланма учун жамоалар ўртасида яхшигина рақобатга гувоҳ бўламиз"

Эртага ОФК 2023 йилги Осиё Кубоги саралаш баҳслари старт олади.

Эртанги Бангладеш ва Қувайт терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Дастлаб унда Бангладеш бош мураббийи ва ўйинчиси иштирок этди.

 

Маруфул Хақи (бош мураббий): "Авваломбор, гапимни Ўзбекистон футбол ассоциациясига чин кўнгилдан миннатдорчилик билдириш билан бошламоқчи эдим. Қисқа муддат ичида мусобақани қабул қилиш ва барча тайёргарлик ишларини амалга оширишни уддасидан чиқа олишди. Масалан, бу ерга етиб келишимиз, меҳмонхоналар, овқатланиш, автобус масалаларида чиндан ҳам қисқа муддат ичида катта масалаларни ҳал эта олишганига ҳайрон қолдим.

Ўйинга келадиган бўлсак, биз саралаш баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрдик, бу пайтда йигитларнинг барчасини яхши тайёрлашга, ҳам маънан, ҳам жисмонан бўлажак кучли рақибларга қарши ўйинларга тайёрланиш уриндим.

Илк ўйинимиз Қувайтга қарши. Улар анча шаклланган жамоа ва бу ўйин осон ўтмаслиги аниқ. Аммо, Қувайтга қарши ўйинга йигитларни яхши тайёрлай олдик деб ўйлайман. Учрашувлар олдидан ўзимизга бўлган ишончимиз юқори эканлигини таъкидлай оламан".


Тутул Ҳусайн Бадша: "Авваламбор, эртага яхши савиядаги рақибга қарши майдонга тушишимизни таъкидлаш керак. Рақиб жиддий, аммо биз ҳам ўйинга тайёр эканлигимизни таъкидлай оламан. Ўйинда қўлимиздан келганини ва ўйинни ташкил этишда мураббийимизнинг айтганларини қилган ҳолда, якунда ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз".


- Карантин жамоанинг режаларига қай даражада таъсир эта олди?

- Ҳозирги қийин шароит барча жиҳатларга ҳам таъсирини кўрсатиб турибди. Бу барчага бирдай таъсирини ўтказмоқда. Барча пандемияни жиловлашга ҳаракат қилмоқда. Ҳатто ўтган мавсум чемпионатимиз тўхтаб ҳам қолди, аммо кейинчалик ўйинлар давом этди ва футболчиларимиз ўз формаларига кириб олишди. Таъкидлаш керакки, ФИФА жамоаларга 5тагача ўзгариш қилиш имконини берди ва бу барчага ёрдам бермоқда.

- Бу Осиё Кубоги-2022 Олимпиада ўйинларига йўлланма бермайди, Осиёда бунақа амалиёт оммалашиб бормоқда. Япония ва Жанубий Кореяга ўхшаган термалар ёшроқ жамоаларга эътибор қаратишади. Бангладешда вазият қанақа? Сизлар оптимал таркиб билан келдингларми?

- Ҳар бир мусобақа биз учун муҳим ва доим асосий кучларимизни сафарбар қиламиз. Ўзимиз ҳақимизда гапирсак, биз доим кучли ўйинчиларни жалб қиламиз.

- Ушбу жамоада миллий термада ўйнайдиган футболчилар борми?

- Жамоамизда миллий термага номзод бўлган 6 нафар футболчи бор. Таркибда шунингдек ёш ўйинчилар ҳам бор, бу билан балансни ҳам сақлаб қолишни мўлжаллаганмиз.

- Турнирда кимнинг имкониятларини юқори баҳолайсиз ва Бангладеш уларга қай даражада қаршилик кўрсата олади?

- Гуруҳимизда 4та жамоа бор, Ўзбекистон эса мезбон сифатида аллақачон мусобақанинг финал босқичига йўл олган. Қолган бир йўлланма учун жамоалар ўртасида яхшигина рақобатга гувоҳ бўламиз. Якунда шунингдек энг яхши иккинчи ўрин соҳибларида ҳам финал босқичига йўл олишини ҳисобга олсак, барчада имконият ёмон эмас.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика