Марселонинг ўғли “Реал” билан илк шартномасини имзолади. У ёшлар чемпионатида 7 баҳсда 15+3 натижа қайд этмоқда News

Марселонинг ўғли “Реал” билан илк шартномасини имзолади. У ёшлар чемпионатида 7 баҳсда 15+3 натижа қайд этмоқда

Бразилиялик ҳимоячи Марселонинг ўғли Энцо Алвес “Реал” билан илк шартномасини тузди.

13 ёшли Энцо ҳужумчи амплуасида ўйнайди ва мадридликларнинг 14 ёшгача футболчиларидан ташкил топган жамоасида ҳаракат қилади. У жорий мавсум лигада 7 баҳсда қатнашиб, 15+3 натижа кўрсатмоқда. Бундан ташқари, у мусобақа тўпурари ҳам бўлиб турибди, энг яқин таъқибчиси билан орадаги фарқ эса 7 голни ташкил этмоқда.

Марсело – “Реал” афсонаси ҳисобланади. У “қаймоқранглилар” сафида энг кўп титул ютган – 25 та.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика