Latest news

10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  1 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  4 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18

Марокаш бош мураббийи Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? News

Марокаш бош мураббийи Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди?

Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Эрве Ренар Ўзбекистон термасига қарши учрашувдан олдин фикрлари билан ўртоқлашди.

"Олдимда иккита ўртоқлик учрашуви бор эди, бу баҳсларда мен барча футболчиларни синовдан ўтказиб оламан. Ҳозирча учрашувга танланадиган таркиб борасида аниқ фикр билдира олмайман. Албатта, бугун Ўзбекистонга қарши ўйинда Сербия билан учрашувда захирада ўтирган футболчиларнинг хизматидан кўпроқ фойдаланаман", - деди Ренар.

Суратда: Эрве Ренар ва "Аякс" аъзоси Ҳаким Зийеч.


Бугунги учрашувда Франция фуқаролигига эга, Франциянинг турли ёшлардаги термаларида ўйнаган "Шальке-04"нинг 20 ёшли футболчиси Амин Харит, шунингдек, "Фейеноорд" футболчиси Яссин Аюб, Голландиянинг "Утрехт" жамоаси аъзоси Закария Лабьяд, 2018 йилги Африка Миллатлар кубогида порлаган Айюб Эл Кааби каби футболчилар асосий таркибда майдонга тушиши мумкин. Улар 24 март куни Сербияга қарши учрашувда майдонга тушмаган.

Марокаш терма жамоаси ЖЧ бошлангунига қадар Словакия ва Эстония термаларига қарши учрашувлар ўтказади.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика