Марокаш 2030 йилги жаҳон чемпионати учун дунёдаги энг катта стадион қурмоқчи
		
		30 mar 2024 08:35
        News	
	 
				 
				Марокаш 2030 йилги жаҳон чемпионати учун дунёдаги энг катта стадион қурмоқчи
"The Sun" нашрининг ёзишича, стадион "Grand Stade de Casablanca" деб номланади. Арена трибуналари 115 минг томошабинга мўлжалланган бўлиб, бу ЖЧ мусобақаларини қабул қилган энг йирик стадион бўлади. Стадион Ал-Мансурия шаҳрида қурилади.
Марокашликлар ушбу стадион қурилиши орқали ЖЧ-2030 финалига мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритмоқчи. Шунингдек, Испания ҳам финални Мадрид ёки Барселонада ўтказишга умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича жаҳон чемпионати илк бор уч қитъа ва олтита давлатда ўтказилади. 2030 йилги жаҳон чемпионатидаги аксарият ўйинлар Марокаш, Испания ва Португалияда ўтказилади. Жанубий Америкада учта ўйин бўлиб ўтади. Очилиш ўйини Уругвайда бўлиб ўтади ва унда маҳаллий терма жамоа иштирок этади. Шунингдек, Аргентина ва Парагвай терма жамоалари ҳам очилиш ўйинларини ўз юртларида ўтказади.


Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments