Latest news

03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  5 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  10 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  120 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Марко Станоевич: "Насаф"дан кетишим мумкин эди, фақат..." News

Марко Станоевич: "Насаф"дан кетишим мумкин эди, фақат..."

"Насаф"ни кўплаб футболчилар тарк этаётган паллада ўтган мавсум жамоада тўп тепган сербиялик легионер Марко Станоевич "аждарлар" сафида қолишга қарор қилди.

Ортда қолган давр мобайнида кўпчилик мухлисларнинг меҳрини қозонган футболчи янги мавсумни "Насаф"да бошлайди. У клуб билан янги шартномага имзо чекди. Биз бу борада Марконинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Марко, бу йил ҳам "Насаф" шарафини ҳимоя қилишингиздан мухлислар хурсанд бўлишгани табиий. Сизга кўплаб жамоаларнинг таклифлар тушганига қарамасдан жамоада қолишингизга нима туртки бўлди?

- Жорий мавсумда ҳам "Насаф" сафида тўп тепишимдан хурсандман. Шу йилнинг охирига қадар янги шартнома имзоладим. Таклифлар бўлгани рост. Лекин, якунда Қаршида қолишга қарор қилдим. Сабаб сифатида нимани кўрсатишим мумкин? "Насаф"дан фақатгина жуда ҳам яхши таклиф бўлса, кетаман деб айтгандим. Шахсан ўзимга бу ерда ўйнаш ёқади. 

- Сўнгги вақтларда рўй бераётган муаммолар жамоанинг ички муҳитига қанчалик таъсир қилмоқда? Эшитишимизга қараганда, муҳит унчалик яхши эмас экан...

- Жамоада ҳар доим ички муҳит яхши бўлган. Мен бу борада муаммо кўрмадим. Ўтган мавсум молиявий томондан қийинчиликларга дуч келинди. Шунга қарамасдан, совринли ўринлар учун курашдик. Муаммолар натижаларимизга таъсир қилмаслигига ҳаракат қилдик. 

- Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Кенжабоев каби футболчилар бошқа клубларга йўл олишди. Улар жамоанинг етакчилари эди...

- Кенжабоев, Абдихолиқов, Шароф биз учун муҳим футболчилар эди. Улар ўзларини бошқа жамоада синаб кўришни лозим топишди. Бунга нормал ҳолат сифатида қараш керак. "Насаф"да ёш футболчилар кўп. Бу мавсумда улар ўзларини кўрсатишларига ишонаман. 

- Янги мавсум учун режалар қандай? 

- Муаммолар бартараф этилди. Маошлар берилди. Янги мавсумга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Йилни "Пахтакор"га қарши суперкубок баҳси билан бошлаймиз. Бошқа жамоалар, уларнинг таркиби ҳақида фикр билдира олмайман. Мен ҳозир фақат "Насаф" ҳақида ўйламоқдаман. Ўзимиз иштирок этадиган барча турнирларда ғалабалар билан мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Абдулазиз Искандаров 

Rating: +42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика