Latest news

21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  5 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  148 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  34 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  19 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6

Марко Колакович: "Бухоро" учун уйдами ёки меҳмонда ўйнашнинг аҳамияти йўқ" News

Марко Колакович: "Бухоро" учун уйдами ёки меҳмонда ўйнашнинг аҳамияти йўқ"

Улуғбек Бакаев бошчилигидаги "Бухоро" ўтган мавсумда Суперлигада сўнгги ўринларни эгаллаб Про лигага равона бўлганди.

"Кўҳна шаҳар" жамоаси бу йил ўз олдига яна элитага қайтиш вазифасини қўйган. Про лиганинг 5 та туридан сўнг клуб 3 та дуранг ва 2 ғалаба билан 4-ўринда кетмоқда. Сўнгги турда Бакаев шогирдлари Тошкентда "Машъал" билан дурангга имзо чекишди. Ўйиндан сўнг жамоанинг сербиялик ҳимоячиси Марко Колаковичнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Машъал" билан ўйин қанчалик мураккаб кечди?

- Бизни қийин учрашув кутиб турганини билгандик, чунки Про лигада осон рақиб йўқ. Фойдаланишимиз керак бўлган вазиятлада омадимиз келмади. Бу бизнинг кейинги учрашувларда тўғирлашимиз керак бўлган асосий муаммойимиз ҳисобланади. Олдимиздаги вазифани бажариш учун кўпроқ очко жамғаришимиз лозим. 

- Биринчи давра якунига қадар "Арал" ва "Олимпик Мобиуз" билан ўйинлар қолди. Бу учрашувлар нисбатан енгилроқ ўтадими?

- Ҳали бу жамоалар билан тўқнаш келганимиз йўқ. Умуман олганда ҳар бир рақибга ҳурмат билан қарашимиз керак. Ҳамма жамоа ўзига яраша кучли. Лекин "Қўқон-1912" ва "Машъал" ўзларининг кучли томонларини кўрсата олишяпти. Айтишим мумкинки, Ўзбекистонда ҳар бир лигадаги баҳслар қизиқарли курашларга бой тарзда ўтади. 

- Жамоа 2 та ғалабасини ҳам меҳмонда қўлга киритди...

- Натижалар барчасини кўрсатиб турибди. Уйга қараганда биз сафарда яхшироқ ўйин кўрсатмоқдамиз. Мураббийимиз ўйиндан кейин айтганларидек биз барча ўйинларни сафарда ўтказяпмиз. Шунинг учун бунинг аҳамияти йўқ. Жамоамиз янги тузилган. Ўтган йилги таркибдан 3-4 нафар футболчи қолган. Барча бир-бирига ўрганиши учун вақт керак. Хавотирли жойи йўқ. Мухлисларга бир нарсани ваъда қиламан. Қолган беллашувларда бор кучимизни ва маҳоратимизни ишга соламиз. Очко йўқотишимиз қимматга тушади. 

- Қишки трансферлар вақтида "Бухоро"га ўтишингизда мураббий фактори муҳим рол ўйнадими?

- Улуғбек Бакаев билан бирга тўртинчи мавсум бирга ишламоқдаман. Унинг қишда менга юборган таклифини рад қила олмасдим. Бакаев ҳам мураббий, ҳам инсон сифатида ҳурматга сазовор. Бирга ишлаш ёқимли. Бундан жуда хурсандман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика