Latest news

00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  3 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  10 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8

Маркес Лопес: “Навбаҳор” бизга қараганда жисмонан тайёрроқ бўлиши мумкин, аммо бу бир ўйинда ёрдам бермайди" News

Маркес Лопес: “Навбаҳор” бизга қараганда жисмонан тайёрроқ бўлиши мумкин, аммо бу бир ўйинда ёрдам бермайди"

ОЧЛ саралаш босқичидан ўрин олган "Ал Вакра" — "Навбаҳор" учрашувидан олдин мезбонлар бош мураббийи Бартоломе Маркес Лопес матбуот анжуманида иштирок этди.

"Осиё чемпионлар лигасидаги қарама-қаршиликлар ўзига хос аҳамиятга эга ва чемпионат ўйинларидан фарқ қилади. Мақсадимиз — ижобий натижага эришиш ҳамда гуруҳ босқичида иштирок этиш.

Биласизми, "Ал Вакра" охирги марта ОЧЛда 2002 йил иштирок этган ва ўшадан бери жамоа бундай катта турнирда қатнашмаган. Шу боис, биз энг яхши ўйинимизни кўрсатгани майдонга тушамиз ва ўзимиз истаган натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Шогирдларимдан бўлажак ўйинга катта эътибор билан муносабатда бўлиши талаб этилади. Бу ўйин Қатар футболи, хусусан, "Ал Вакра" шаҳри аҳолиси учун муҳим аҳамиятга эга.

“Навбаҳор” жамоаси ҳақида баъзи маълумотларга эгаман. Улар яхши жамоа, Ўзбекистон чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Аммо йўқотадиган нарсамиз йўқ, шу боис мақсадимизга эришиш учун бундай имкониятдан фойдаланишимиз керак.

Ўзбекистон чемпионати бир ҳафта олдин бошланган Қатар чемпионатидан фарқли ўлароқ 17-турга етиб келди. Албатта, “Навбаҳор” жамоаси бизга қараганда жисмоний жиҳатдан тайёрроқ бўлиши мумкин, аммо бу кўп нарсани англатмайди, чунки бу тайёргарлик бир ўйинда унчалик ёрдам бермайди", - деди Лопес.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика