Latest news

13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  0 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  3 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  11 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  0 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  1 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  28 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  11 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  13 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  6 00:55Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" марказий баҳсда "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  1

"Марказий" стадиондан: "Навбаҳор" мухлисларининг илтимоси ва журналистларнинг эътирози News

"Марказий" стадиондан: "Навбаҳор" мухлисларининг илтимоси ва журналистларнинг эътирози

Ўзбекистон ҳамда Гана терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви бошланиши оз фурсат қолди.

Мазкур ўйин атрофидаги тафсилотларни ёритиш учун "Championat.asia" ижодкорлари ҳам Наманганга ташриф буюришган. Вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида ўйинга қадар "Марказий" стадион атрофида "Кўчадаги камера" лойиҳасининг навбатдаги сонини тасвирга олдик. Ушбу дастурни кузатганларнинг хабари бор, халқимизнинг футбол ҳақидаги фикрларини билиш мақсадида одамларга микрофон тутамиз. Бугун ҳам шундай бўлди. Эътиборли жиҳати, наманганлик жонкуяр ишқибозларнинг аксари терма жамоанинг расмий ўйинлари ҳам "Марказий" стадионда ўтказишилишини истаяпти. Улар ўйингоҳнинг тўлишига кафолат беришмоқда... 

Тушдан кейин ўйингоҳ атрофида йиғила бошлаган мухлислар аста-секин стадионга кириб келишяпти. Хуллас, ҳамманинг кайфияти юқори, Наманган халқи терма жамоанинг ўйинини байрамдек қаршиламоқда. Бироз аввал улар билан суҳбатлашганимизда мазкур аренада ўтказиладиган ўйинларга кириш учун чипта нархидан нолиганлар ҳам, тескари фикр билдирганлар ҳам бўлди. Шундай бўлишига қарамай, "Марказий" ўйингоҳни доимий равишда тўлдирадиган мухлисларга ташаккур! 



Стадиондаги муҳит ажойиб, ҳақиқий футбол атмосферасини ҳис қилиш мумкин. Лекин, учрашув атрофидаги воқеаларни ёритиш учун ўйинга ташриф буюрган бир қатор спорт журналистларининг аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Шахсан ўзим "Навбаҳор" жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган ўйингоҳга биринчи бор ташриф буюрдим ва ОАВ учун яратилган шароитлар мени ҳайрон қолдирди. Бутун бошли стадионда журналистлар учун мўлжалланган медиа-трибунанинг ўзи йўқ экан. Бизга мухлислар ўтирган сектордан жой қилиб беришди. Очиғи, олдимизда ўтирган мухлислар ўрнидан туриб олса, ўйинни матнли тарзда онлайн трансляция қилиш тугул, майдонни кўришнинг иложи йўқ. Стадион маъмурияти келаси ўйинларда ушбу ҳолатга эътибор қилишларини сўраб қолардик. Ҳар ҳолда профессионал клубларимиз ўз ўйинларини ўтказадиган ареналарда футбол тарғиботчилари бўлган журналистлар учун энг оддий шароитларнинг йўқлиги кишини хафа қилади.

Майли, амаллашга ҳаракат қиламиз. Мароқли томоша!

Author :
Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика