Latest news

14:19Ўзбекистон U23 терма жамоаси янги либосларда машғулот ўтказди  6 13:41"Барселона" янги мавсум учун либосини тақдим этди  5 13:26ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон кўтарилди  11 13:08Аёллар ОЧЛ саралаш босқичига қуръа ташланди. Бу баҳсларда қайси жамоамиз иштирок этади?  1 12:5836 ёшли Ракитич Гаттузо, Перишич ва Калинич бор Хорватия клубига ўтади  2 12:34Клопп Англияга рад жавобини берди  3 12:01ПСЖ Осимхен учун икки ҳужумчидан бирини танлаши керак  2 11:47"Бунёдкор" Тошкентда учта ўртоқлик учрашуви ўтказади. Рақиблардан бири терма жамоа  2 10:45ПСЖ икки нафар супер трансфер бўйича келишувга эришди — Фабрицио Романо  6 10:13«Арсенал» Европа чемпионини сотиб олмоқчи  1 09:45«Барселона» собиқ футболчиси ярим йиллик Саудия Арабистонидаги фаолиятидан сўнг Европага қайтмоқчи  6 09:18Англия терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод номи маълум  4 08:50ОКМК сафида албаниялик легионер кўрикдан ўтмоқда  2 08:21Мессига гапирган гапи учун Аргентина вазир ўринбосари ишдан олинди  19 07:57Қорақалпоғистонда жойлашган «Турон» стадиони халқаро стандартларга мос реконструкция қилинади  12

Марказий Осиё. Умаров кубокда гол урди, "Истиқлол" мағлуб бўлди, "Аркадағ" эса етакчиликни қўлга олди News

Марказий Осиё. Умаров кубокда гол урди, "Истиқлол" мағлуб бўлди, "Аркадағ" эса етакчиликни қўлга олди

Марказий Осиё мамлакатларининг чемпионат ва кубок ўйинлари билан таништиришда давом этамиз.

Қозоғистон

Ўзбекистонлик футболчилар

"Тобол" - Игорь Сергеев

"Ордабаси" - Бобир Абдихолиқов

"Ордабаси" - Шаҳбоз Умаров

Қозоғистон кубогининг 1/8 финали доирасида жавоб учрашувлари ўтказилди. Икки ҳамюртимиз тўп тепраётган "Ордабаси" илк ўйинда ўз майдонида мағлубиятга учраганига қарамай, жавоб баҳсида "Мақтаарал"ни 4:1 ҳисобида доғда қолдирди. Бобир Абдихолиқов баҳсни асосий тарикбда бошлади ва 59-дақиқада алмаштирилди. Шаҳбоз Умаров захирадан ўйинга қўшилиб, 90-дақиқада ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди

"Мақтаарал" - "Ордабаси" 1:4 (биринчи ўйин 2:1)

Голлар: Сандовал 14 - Тагиберген 66, 84, Садовски 76, Умаров 90.

"Ордабаси": Шайзада, Абдихолиқов (Федин 59), Ауро, Эрланов, Жоржиньо, Малий, Матич, Мбож (Умаров 87), Суюмбаев (Астанов 87), Тагиберген, Тунгшбаев (Садовски 59).

"Тобол" эса "Ақсу" майдонида 1:2 ҳисобида ютқазганига қарамай, илк учрашувда 2:0 ҳисобидаги ғалабаси туфайли чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. Игорь Сергеев мазкур учрашувни асосий таркибда бошлаб, 75-дақиқада алмаштирилди.

Чорак финалда қуйидаги жуфтликлар тўқнаш келади:

"Астана" — "Туран"

"Ордабаси" — "Қизилжар"

"Шахтёр" — "Тобол"

"Атирау" — "Қайрат"

Дастлабки ўйинлар 17 май, жавоб баҳслари эса 7 июнь санасида бўлиб ўтади.

Қирғизистон

Ўзбекистонлик футболчилар 

"Алай" - Ислом Абдуллаев 

"Алай" - Жавоҳир Соҳибов 

"Алай" - Абдулазиз Юсупов 

"Дордой" - Кемран Нажафалиев

"Қора Болта" - Муҳриддин Аҳмедов

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Азамат Аҳмедов 

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Муҳаммадали Турсунов 

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Достонжон Рашидов 

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Отабек Ҳайдаров 

"Нефтчи Қўчқор Ота" - Жавоҳир Расулов 

"Талант" - Муҳаммадқодир Раҳимберганов 

"Ошму Алдиер" - Абдулбори Воситжонов 

"Ошму Алдиер"- Акром Ходжаев

"Ошму Алдиер" - Марадона Сафаров

"Ошму Алдиер" - Пўлатжон Шарипов 

"Ошму Алдиер" - Муҳаммадали Ашуров

"Ошму Алдиер" - Абураҳмон Абдулҳақов 

"Ошму Алдиер" - Элнур Турғунов 

"Ошму Алдиер" - Акмалжон Юлдашев

Қирғизистон чемпионатининг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тур якунларига кўра, "Абдиш-Ата" пешқадамликни сақлаб турибди. "Талант" эса биратўла уч поғона юқорилаб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Кучли учликка "Алай" якун ясаган.

Тўпурарлар жадвалида "Дордой" футболчиси Талович Данин ҳамда "Нефтчи" аъзоси Токтосунов Дастанбек 4 тадан гол урган ҳолда етакчилик қилмоқда.

Тожикистон

Ўзбекистонлик футболчилар

"Хўжанд" - Хушнудбек Бозоров 

"Хатлон"  - Рустам Қўчқоров

"Файзканд" -  Зуфарджон Акбаралиев

"Эсхата" - Олимжон Каримов

"Эсхата" - Санжар Рихсибоев

"Хосилот" - Темур Маматмуродов

"Кўктош" - Темур Машарипов

"Кўктош" - Мухиддин Одилов

Тожикистон чемпионатининг 7-тур учрашувлари ортда қолди. Мазкур турда мусобақа пешқадами "Истиқлол" сафарда "Равшан"га имкониятни бой берганига қарамай, турнир жадвалидаги пешқадамликни сақлаб қолди. Бир очко ортда бораётган "Эсхата" уларни таъқиб қилмоқда. 

7-тур

«Хосилот» – «Эсхата» – 1:0

«Куктош» – «Хўжанд» – 1:1

«Равшан» – «Истиқлол» – 1:0

«Файзканд» – «Регар-ТадАЗ» – 5:1

ЦСКА – «Хатлон» – 0:2

Эслатиб ўтамиз, 6-тур учрашувлари Рамазон ойи муносабати билан бошқа санага кўчирилганди. 8-тур баҳслари 4-5 май кунлари бўлиб ўтади. 6 май санасида эса мамлакат суперкубоги доирасида "Истиқлол" "Равшан" билан тўқнаш келади.

Туркманистон

Туркманистон чемпионатининг 4-тур баҳслари ўтказилди. Мазкур турда “Ашхабад” сафарда "Энергетик"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, "Аркадағ" "Шагадам" дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди.

9 жамоа иштирок этаётган турнир жадвалида 3 ўйинда 9 очко жамғарган "Аркадағ" етакчилик қилмоқда. 4 учрашувда шунча очкога эга "Копетдағ" эса 2-ўринда бормоқда. 

1.  “Аркадағ” ФK  3  3  0  0  10-1  9

2.  “Копетдағ” ФK  4  3  0  1  6-6  9

3.  “Алтин Асир” ФK  3  2  1  0  6-1  7

4.  “Небитчи” ФK  3  2  1  0  5-2  7

5.  “Ашхабад” ФK  3  2  0  1  3-3  6

6.  “Ахал” ФK  4  1  0  3  3-6  3

7.  “Энергетик” ФK  4  1  0  3  1-4  3

8.  “Мерв” ФK  4  1  0  3  4-8  3

9.  “Шагадам” ФK  4  0  0  4  2-9  0

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика