Latest news

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  2 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

Марказий Осиё мамлакатларининг чемпионатлари. Сергеев жамоаси иккинчи, "Истиқлол" яна пешқадам, стартда турган Туркманистон News

Марказий Осиё мамлакатларининг чемпионатлари. Сергеев жамоаси иккинчи, "Истиқлол" яна пешқадам, стартда турган Туркманистон

Ўзбекистон Суперлигаси сингари қўшни мамлакатларда ҳам янги мавсумга старт берилди.

ҚОЗОҒИСТОН


Қозоғистон чемпионатида ҳам биздаги сингари тўртта тур ортда қолди. Натижаларга кўра, "Қизилжар" клуби максимал натижа қайд этган ҳолда 12 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Игорь Сергеев тўп тепадиган "Тобол" жамоаси 10 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Кучли учликни 9 очко билан "Актобе" якунлаган. Бобир Абдихолиқов ҳамда Шаҳбоз Умаров фаолиятини давом эттираётган "Ордабаси" жамоаси ҳам 9 очко билан 4-ўринда жойлашган.

Тўпурарлар баҳсида "Актобе" ҳужумчиси Максим Самородов 4 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. Шунингдек, Евгений Козлов (Атирау), Артур Шушененачев (Қайрат), Василий Совпель (Қайсар) ва Мирас Турлибек (Аксу)да учтадан гол мавжуд. Бобир Абдихолиқов, Шаҳбоз Умаров ва Игорь Сергеев иккитадан тўп киритган.

ҚИРҒИЗИСТОН


Қирғизистон Премьер-лигасида 1-тур учрашувлари якунланди. Дастлабки тур якунларига кўра, "Алга" пешқадам бўлиб турибди. Қўчқор-Отанинг "Нефтчи" ва "Алай" жамоалари кейинги ўринларни банд этиб турибди. Тур давомида 6 та гол турли футболчилар томонидан урилди, шу боис дастлабки турдан сўнг яққол тўпурар йўқ.

ТОЖИКИСТОН


Тожикистон Олий лигасида ҳам дастлабки тур баҳслари ўтказилди. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Истиқлол" 1-турдан кейиноқ яна пешқадамга айланди. Душанбеликлар "Хўжанд" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритишди. "Регар-ТадАЗ" ва "Равшан" жамоалари 2 ва 3-ўринларни банд этишди. Тўпурарлар рўйхатида "Эсхата" ҳужумчиси Бахтиёр Зарипов 3 та гол билан устунлик қилмоқда. Алишер Жалилов (Истиқлол) ва Тоҳир Малодўстов (Равшан) ҳисобида иккитадан гол мавжуд.

ТУРКМАНИСТОН


Туркманистон Юқори лигаси бугун старт олади. Чемпионатда 8 та жамоа ўзаро кураш олиб боради. Амалдаги чемпион "Ахал" клуби ҳисобланади. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика