Latest news

10:00Флик: "Мен кўрмоқчи бўлган нарса шу эди"  0 09:36"Мен ишлаган энг профессионал ўйинчилардан бири". Анчелотти — Роналду ҳақида  0 09:10"Арсенал" ушбу натижага тарихда илк бор эришди  0 08:44"Шикоят қилмасинлар". "Барселона" президенти Лапорта — "Реал"нинг "Осасуна"дан мағлубияти ҳақида  5 08:17Гвардиола нима учун Диашнинг ўрнига Ҳусановни туширганини тушунтирди  6 07:50Элдор Шомуродов Италияда  11 07:23"Ғазалкент" "Зенит" академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  1 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  1 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  49

Марат Бикмаев: "Доим 90 дақиқа ўйнашга тайёрман" News

Марат Бикмаев: "Доим 90 дақиқа ўйнашга тайёрман"

"Қизилқум" - "Локомотив" (0:2) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Марат Бикмаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугунги ўйин қийин бўлди, бундай майдонда ўйнаш жуда қийин бўлди. "Қизилқум" ўз майдонида мухлислари олдида ўйнади. Ҳаққоний тарзда ғалабага эришдик. Бугун "Локомотив"нинг сафардаги ўйинлари орасида энг ёмон майдонда ўйнадик. Бироқ улар ҳам шу майдонда ўйнашди, биз ҳам шу майдонда ўйнадик, - дейди "Локомотив" ҳужумчиси.

Бу сафарги голни бошқача нишонладим? Мавсум охирлаб бормоқда, ҳар бир гол жуда муҳим, шу боис голдан қувониб кетдим шекилли (кулади).

Доим 90 дақиқа ўйнашга тайёрман. Барчаси мураббийга боғлиқ, захирадан майдонга тушириб ўйинни кучайтириши мумкин. Лекин ҳар доим 90 дақиқа ўйнашга кучим етади. "Алания" сафида ҳар 3 кунда ўйин ўтказардик.

Чемпионлик учун имкониятимиз бор экан охиригача курашамиз, олдимизда турган 3та ўйинда ютишимиз керак. Кейин мусобақа жадвалига қараймиз.

"Пахтакор" сафида чемпион бўлганман. Лекин у пайтда ҳали ёш бўлганим учунми Агамуродов мени кўпинча захирадан майдонга туширарди. Майдонга тушардим ва гол урадим. Таркибимизда Анвар Солиев, Александр Крохмаль ва Бахтиёр Ҳамидуллаев каби ҳужумчилар бор эди.

Ўзбекистонга қайтганимдан сўнг соврин ютишни жуда ҳам хоҳлаяпман. Агар чемпион бўлсак жуда хурсанд бўламан", - дейди Марат Бикмаев.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика