Latest news

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  3 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  6 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  3 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  7 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  26 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  82 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  6 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  9 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Маран: "Элдор ўйинга темп бера олди, бундан хурсандман" News

Маран: "Элдор ўйинга темп бера олди, бундан хурсандман"

"Женоа" матбуот хизмати бош мураббий Роландо Мараннинг Италия Кубоги доирасида "Сампдория" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини маълум қилди.

- Ғалаба жуда ёқимли бўлди, чунки оғир дамларни бошимиздан ўтказяпмиз. Якшанба кунги ўйиндан кейин айтганимдек, биз иккинчи давра учун илк тамал тошини қўйишни бошладик. Келаси йили, яъни, мавсумнинг иккинчи ярмида биз шундай ўйин кўрсатишимиз керак. Футболчиларнинг миясини тозалаб, уларнинг ҳаракатларига агрессивлик қўша олдик.

Йигитларнинг руҳий жиҳати борасида кўпроқ ишлаш керак, чунки улар майдонга тушганида шундай ўйин кўрсатиши лозимки, барча хайрон қолсин. Бу борада кўп ишлар қилдик.

Оғир дамларни ўтказаётган жамоа футболчиларига осон эмас, шундай бўлса ҳам йигитларим биринчи бўлимни ёмон ўтказмади. Аммо иккинчи бўлимдаги ўйинни инобатга оладиган бўлсак, дербида муҳим ғалабага эришдик, деб ҳисоблайман. 

- Танаффусда футболчиларга мотивация бериш қийин бўлмадими?
- Қийин бўляпти. Кетма-кет мағлубиятлар уларни сиқилтириб қўйган. Футболчилар қийналаётган жиҳатлар бўйича ёрдам беришга, маслаҳатлашишга доим ҳаракат қилиб келганман. Бироқ барибир барчаси футболчиларнинг ижодкорлигига, маҳоратига ҳам боғлиқ. Йигитларни табриклайман. Бу улар учун ҳар томонлама ажойиб ғалаба бўлди.

- Таркибда асосан Скамакка кўпроқ гол уряпти. Жамоадаги ҳужумчилар муаммосини бартараф эта олдингизми?
- Бугун анча вақт ўйнамаган Элдорни ҳам таркибга қайтардик. У ўйинга темп бағишлай олди. Бундан хурсандман. У аста-секинлик билан ўсиб боряпти. Биз Элдорни иккинчи даврага яхшилаб тайёрлашимиз керак. Чунки иккинчи даврадан бизда умуман бошқа режалар асосида ўйинни ташкиллаштирамиз. Ўйлайманки, футболчилар бу борада мухлисларга ўзига ҳос сигнал бера олишди.

Rating: +107   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика