Latest news

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  19 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Мақсуд Каримов: "Насаф" Ўзбекистон кубогини ютиш даражасига етиб келди" News

Мақсуд Каримов: "Насаф" Ўзбекистон кубогини ютиш даражасига етиб келди"

Ўзбекистон кубоги финали олдидан "Насаф"нинг тажрибали ҳимоячиси Мақсуд Каримов клуб расмий сайтига ўз фикрларини билдирди.


 

- Финалга доимгидек тайёргарлик кўрмоқдамиз. Финал бу ўз номи билан финал. Бу ерда кимнинг руҳий томонлама тайёргарлиги кучли бўлса ўша жамоа ғалаба қозонади. Биз аввал ҳам финалларда иштирок этганмиз. Лекин ҳозирча ғолиб бўлиш насиб этмаган. Ўша пайтдаги финалда ўйнаган таркибимизни оладиган бўлсак, рақиб жамоанинг таркибидан кучсизроқ бўлган. Олдинги финал ўйинларида жамоамиз ғалаба қозонишга тайёр эмасди деб ўйлайман. Бунга тажрибамиз камлиги панд берган. Лекин ҳозир жамоамиздаги барча футболчилар финални ютишга тайёрлар деб айта оламан. Биз ниҳоят ғалаба қозониб кубокни бошимиз узра баланд кўтаришни жуда истамоқдамиз. Финалда ҳар иккала жамоанинг имкониятлари тенг деб биламан. Бизга ишонаётган мухлисларнинг ишончини оқлаб, "Насаф" тарихида янги саҳифа очишга ҳаракат қиламиз. Кубокни ютиш учун бизда яхшигина имконият мавжуд ва биз бундан унумли фойдаланиб қолишимиз зарур. Жамоамиз футболчилари билан кўп йиллардан буён бирга ўйнаб келмоқдамиз ва ҳозирда бир-биримизни яримта сўз орқали ҳам тушуниб олишимиз мумкин. Айтоқчиманки, "Насаф" Ўзбекистон кубогини ютиш даражасига етиб келди.
"Бунёдкор" жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсам, уларнинг ҳеч бир футболчисини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. "Бунёдкор" жамоасининг ҳар бир футболчиси юқори маҳоратга эга. Хавфни бутун жамоадан кутиш мумкин. Финал битта ўйиндан иборат. Финалда жисмоний тайёргарлик ёки бошқа жиҳатлар бўйича ҳам кучли бўлиш керак, лекин булар барибир иккинчи даражага тушиб қолади. Айтиб ўтганимдек бу ўйинда ким ақллироқ ўйнаса, руҳий жиҳатдан устунроқ бўлса ва вазиятлардан тўғри фойдалана олса, ўша жамоа ғалабани илиб кетиши мумкин. Бу ерда ҳозир жамоаларнинг чемпионатда эгаллаб турган ўрни ёки бошқа нарсалар ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Финалда ким кучлироқ ўйнай олса, яхши тайёргарликка эга бўлиб, омади чопса ўша маррани забт этиши мумкин. Имкониятлар тенг. Биз шу имкониятдан максимум фойдаланишга ва мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика