Latest news

17:53Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди  1 17:27Сурия ва Россия терма жамоалари ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин  1 17:05Денис Глушаков ва Одил Аҳмедов иштирокидаги мастер-класс қандай ўтди?  0 16:39ПРО-Лига. "Арал" — "Машъал": Асосий таркиблар маълум  2 16:25Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА Россия чемпиони бўлиши мумкин"  4 16:17Тимур Кападзе: "Биз учун қадрли дўппини ЎФА музейига топширамиз"  2 15:52Расман: Хулен Лопетеги — "Вест Хэм" бош мураббийи  3 15:24ПСЖ Сафонов учун қанча пул тўлаши маълум   3 15:10Суперлига. 9-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  7 14:56"Лестер" бош мураббийи "Севилья" таклифини рад этди  1 14:33Эшитдик-да! Суперлигада навбатдаги истеъфо. "Локомотив" мураббийи ишдан кетди  9 14:25Мотта "Ювентус"ни бошқаришга рози. Шартнома шартлари ҳам маълум  2 14:14Аукционда 50 миллион сўмга сотилган дўппи Тимур Кападзега топширилди. Барча пуллар беморнинг оиласига хайрия сифатида берилди  3 14:029 йил "Юве" академиясида ишлаган, "Женоа"ни Европа лигасига олиб чиққан ва 66 ёшда биринчи совринни ютган Жан Пьеро Гасперини ўзи ким?  8 13:36Депай "Атлетико"ни эркин агент сифатида тарк этади  2

"Мақсад ҳақида гапиришга эрта, менга қолса Термизда ўйнардик. Аммо..." — "Сурхон"нинг янги мураббийи яна нималар деди? News

"Мақсад ҳақида гапиришга эрта, менга қолса Термизда ўйнардик. Аммо..." — "Сурхон"нинг янги мураббийи яна нималар деди?

"Сурхон"да раҳбарият ўзгариши ортидан мураббийлар штаби ҳам янгиланди.

Жамоани эндиликда Сергей Токов бошқаради.  Ушбу мураббий футболчилик фаолияти давомида "Трактор", "Навбаҳор", "Динамо", АГМК ва "Сўғдиёна" жамоаларида тўп тепган. Бутсаларини михга илгач "Пахтакор" академиясида мураббийлик қилган, 2006 йиллар терма жамоасида Сервер Жепаровга ёрдамчи бўлган. Суперлигада "Сурхон"ни бошқарадиган Сергей Токов машғулотлар, таркибдаги ўзгаришлар ҳақида фикрларини билдирди. 

"Янги жамоа, янги футболчилар билан тайёргарликни бошлаб юбордик. Асосий урғу ёш футболчиларга қаратилади. Уларга ўйнаш имкониятини беришга ҳаракат қиламиз. Қолганини вақт кўрсатади. Ҳозир машғулотларга киришганмиз. Футболчиларни кўряпмиз. Ҳали ишларимиз кўп. Асосий мақсадимиз яхши ва сифатли футбол кўрсатиш. Бунинг ортидан натижа келади. Ҳозир катта мақсадлар ҳақида гапиришга эрта. Биринчи навбатда сифатли футбол ҳақида ўйлашимиз керак. Бизнинг ўйинимиздан мухлислар қониқиш ҳосил қилишлари керак",- дейди Сергей Токов. 



"Клубга таклиф қилишди, рози бўлдим. Кўпчилик ёшлар билан ишлаганимни, терма жамоадаги фаолиятимни яхши билади. Бир нечта номзодлар орасида менда тўхталишди. Ишончларни оқлашга ҳаракат қиламиз. 

Бу йил қаерда ўйнаймиз? Менга қолса, Термизда мухлисларимиз қаршисида ўйнашни истардим. Чунки мухлислар майдондаги 12 футболчи. Футболчиларга ҳам ўз суюклилари кўз ўнгида ўйнаш осонроқ. Лекин бу бизга боғлиқ эмас. Стадион қанчалик учрашувларни қабул қилишга тайёр, шунга ҳам қараш зарур. Раҳбарият билан гаплашиб Термизда ўйнаш масаласини имкон қадар тезроқ ҳал қилмоқчимиз. 

Тайёргарлик режасига келсак, бугун Тошкентда шуғулланмоқдамиз. Бошқа режалар ҳақида бирор нарса, дея олмайман. Машғулотларни шу яқин атрофда олиб борамиз",- дейди мураббий.

 


"Таркибга келсак, ёшларга эътибор ҳамиша муҳим. Иккинчидан ўтган йили таркибда ўйнаган айрим тажрибаси бор футболчилар бор. Албатта қайсидир позицияларга тажрибали ижрочиларни олишимиз мумкин. Балки легионер бўлар. Бир нарсани айтишим керак, ҳозирда кўп Суперлигадаги кўп жамоаларда тўп тепаётган легионерларнинг даражаси ўзимизнинг йигитларникидан устун эмас

Мураббийлар штабида кимлар кўмаклашишини ҳали очиқ айта олмайман. Ҳали шартнома имзоланмаган. Бир неча кундан сўнг аниқ бўлади",- дейди Сергей Токов.

 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика