"Манчестер Юнайтед" тен Ҳаг билан шартномани узайтирмоқчи
28 sep 2023 11:20
News
"Манчестер Юнайтед" тен Ҳаг билан шартномани узайтирмоқчи
Мавсумнинг омадсиз бошланиши ишончни сўндирмади.
"Манчестер Юнайтед" тез орада Эрик тен Ҳаг билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлайди, дея хабар берди "90 min".
Қолаверса, нидерландиялик мураббий билан тузилган амалдаги шартномани қисқа муддатли деб бўлмайди – у 2025 йилнинг ёзида тугайди, лекин яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан.
"Манчестер Юнайтед"нинг жорий мавсуми яхши бошлангани йўқ. Бироқ ўтган мавсум Эрик тен Ҳаг Лига Кубогини қўлга киритди (клубнинг 2017 йилдан бери биринчи кубоги) ва "қизил иблислар"ни Чемпионлар Лигасига қайтарди. Бундан ҳам муҳими, "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти мутахассисни клубнинг янги лойиҳасида асосий фигура сифатида кўрмоқда.
Link :
Source : 90 min
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Comments