"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг интервьюси юзасидан яна бир баёнот берди
19 nov 2022 00:05
News
"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг интервьюси юзасидан яна бир баёнот берди
Кеча Роналдунинг интервьюсининг иккинчи қисми эълон қилинганди.
Шу кунларда футбол олами эътибор марказида Криштиану Роналдунинг таниқли журналист Пирс Морганга берган шов-шувли интервьюси бўлиб турибди. Кеча ушбу интервьюнинг иккинчи қисми тақдим қилинди. "Манчестер Юнайтед" клуби эса Роналдунинг ушбу чиқишига яна бир бора ўз позициясини билдирди.
"Манчестер Юнайтед" бугун эрталаб Роналду яқинда ОАВга берган интервьюсига жавобан тегишли чораларни кўрди. Бу жараён охирига етгунга қадар клуб томонидан бошқа изоҳ берилмайди", -дейилган клуб баёнотида.
The Guardian берган маълумотга кўра, МЮ Роналдуни ушбу интервью сабаб судга беради. Бу эса Роналдунинг МЮ либосида бошқа ўйнамаслигини англатади. Нашрнинг қўшимча қилишича, Роналдуга клуб базасига бошқа қайтмаслик ҳам айтилган.
Link :
Source : www.manutd.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments