"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида
15 aug 20:11
News
"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Спортинг" сардори билан шартнома имзолаш ниятида
"Манчестер Юнайтед" раҳбарлари ҳанузгача даниялик ярим ҳимоячи ва Лиссабоннинг "Спортинг" сардори Мортен Юлмандга қизиқмоқда.
"Sky Sports" маълумотларига қараганда, "қизил иблислар" ҳали Лиссабон клубига расмий таклиф билан чиқмаган, бироқ "Юнайтед" скаутлари скандинавиялик ярим ҳимоячини анчадан бери кузатиб бормоқда.

Манчестер жамоасидан ташқари Туриннинг "Ювентус" клуби ҳам Юлмандни ўз таркибида кўрмоқчи. Қайд этиш жоиз, данияликнинг трансфери мутахассислар томонидан 26 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мортен ўтган мавсум "Спортинг" таркибида Португалия чемпионатида 28 ўйинда майдонга тушиб, 2 та тўп киритди ва 2 та голли пас узатди.
Link :
Source : Sky Sports
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Comments