Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  34 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  102 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

"Манчестер Юнайтед" ҳали ҳам ривожланиш йўлидами? News

"Манчестер Юнайтед" ҳали ҳам ривожланиш йўлидами?

Европада 2020/21 йилги мавсум якунига ҳам оз вақт қолмоқда.

Шу боисдан энди бемалол мавсумни сарҳисоб қилишга, ўтган воқеликларни тахлил айлашга вақт етиб келди. Гарчи мавсум тугашига бир тур қолган бўлса-да, АПЛда кўп нарсалар ойдинлашиб бўлган. Чемпион, вице-чемпион, чемпионшипга тушиб кетадиган жамоалар ва ҳоказо...

Бугунги эътиборимизни "Манчестер Юнайтед"га қаратамиз. Сэр Алекс кетганидан буён ҳали ҳам АПЛ чўққисига чиқа олмаган жамоа мана 8 мавсумдирки, АПЛда катта натижалар қайд эта олмаяпти. Бир неча мавсум илгари АПЛда 2-ўринни олганидан кейин манкунианликлардан жуда кўп нарса кутишганди. Тўғри-да, 2-ўрин, 38 ўйинда ўтказиб юборилган 28 гол жамоанинг кескин олдинга силжиганидан дарак бериши керак эди. Аммо навбатдаги мавсумда 6-ўринни эгаллаган "Юнайтед"нинг ишлари юришмади. Мавсумнинг ўртасида Моуриньо кетиб, Сульшер бош мураббий бўлганидан кейин мухлисларда умид уйғонди. Хўш, "Манчестер Юнайтед" ҳали ҳам ривожланиш йўлидами?

Сульшер МЮ бошқарувидаги тўлиқ бўлмаган 3 мавсум (тўлиқ 2) ўтказди ва уларнинг барчасида ўсишни кузатяпмиз. Моуриньодан қолган жамоа мавсумни 6-ўринда якунлади. Ўтган мавсумда 3-поғона, ҳозир эса 2. Ундан ташқари, яна бир неча яхши фактлар бор. Масалан, ўтган мавсумда жамоа 3та ярим финалдан (Англия Кубоги, Англия Лига Кубоги, Европа лигаси) ўта олмаган бўлса, бу сафар Европа лигаси финалига йўлланма олди. Қайд этиш керак, жамоанинг сўнгги соврини айнан ушбу турнирда бўлган ва бунга ҳам 4 йил ўтиб кетди. Шундай катта клубнинг 4 йил давомида совринларсиз юришининг ўзи катта катастрофа бўлса керак. Энди эса аста-секинлик билан жамоа олдинги мавқесини тиклашга ҳаракат қилмоқда. Келинг буни ўз талқинимизга кўра тахлил қилиб кўрамиз.

Дарвозабонлар рақобати

"Манчестер Юнайтед"да 10 мавсум давомида асосий посбон бўлган Давид де Хеа ушбу мавсум ўз ролини Дин Хендерсонга топширди. Ўтган мавсум "Шеффилд"да порлаган ва Англия термасига чақирилган ёш дарвозабон бунчалик тез асосий посбон бўлиб олишни ҳеч ким кутмаганди. Шундай бўлса-да, испаниялик ва англиялик кипер ўртасида жуда катта рақобатни кўрдик. Бу эса МЮ дарвоза чизиғи яна ишончли қўлларга ўтаётганини англатса керак. 

Тўғрисини айтганда, де Хеанинг ўзи ҳам сўнгги икки мавсумни жуда суст ўтказди. Бир мавсумда 5та голли хатога йўл қўйиб, антирекорд ҳам ўрнатганди. ЖЧдан кейин рухий тушкунликка тушиб қолган посбонга шу тариқа ёрдам бериб, захира ўриндиғида бошқаларни кўриш учун имкон тақдим қилиш керак эди. Сульшер эса Хендерсондан фойдаланди. Умуман олганда МЮ ҳеч қачон дарвозабонлардан нолимаган. Шмейхель, ван дер Сар, Де Хеа ва ана энди Хендерсон. Навбатдаги мавсумда Давид МЮда қоладиган бўлса, дарвозабонлардаги ўсишни тасаввур қилаверинг.

Ҳимоядаги барқарорлик

Гарри Магуайр келганидан кейин "Манчестер Юнайтед" ҳимоясида тартиб ўрнатилди. Ҳа, жамоанинг мудофааси унчалик зўр туриб бера олаётгани ҳам йўқ. Агарда "қизил иблислар" ҳужумчилари вазиятлардан гол уриб кета олишмаганида ҳимоядаги камчиликлар очилиб қоларди. МЮ деярли ҳар ўйинда гол ўтказиб юборди ва ҳатто 1:6 ҳисобидаги мағлубиятни ҳам кўрдик. Мавсум бошида ўзига кела олмаган манкунианликлар ҳар кўйга солинди. Кейинчалик ишлар жойига тушганида ҳимоя ҳам барқарор ўйнай бошлади. Тан олиш керак, Магуайр ҳимоянинг дирижёри бўлиб турганди. Усиз ўтган ўйинларда ҳимоячиларнинг хатоларини кўрдик. "Ливерпуль" ва "Лестер" Магуайрсиз қолган МЮ "Олд Траффорд"да умумий ҳисобда 6 гол киритди. Ваҳоланки, сафарда ушбу жамоалар билан дуранг ўйналганди.

Солиштирадиган бўлсак, Сульшер жамоаси ўтган мавсумда 36 гол ўтказиб юборганди. Ушбу мавсумда эса бу рақам 43ни ташкил қилмоқда. Демак, бу борада пасайиш бор. Аммо ҳимоя тактик томонлама ажойиб ўйнамоқда. Ўтган мавсумдагига қараганда ҳимоячиларнинг ҳужумга ўтиши анчагина кўпайган. Масалан, Люк Шоу ушбу мавсумда умумий 44 фоиз, Аарон ван-Биссака эса 41 фоиз вақт давомида рақиб ярим майдонида ҳаракат қилган ва жамоасининг ҳужумларига муносиб ҳисса қўшган.

Бу натижаларда ҳам акс этмоқда. Ўтган мавсумда Шоу гол ҳам урмаган, ассист ҳам бўлмаганди. Ван-Биссака эса 4 ассистни ҳисобига ёздириб қўйганди. Ушбу мавсумда эса гол+пас тизимида Шоу 1+5, ван-Биссака 2+4 натижа қайд этмоқда.

Ярим ҳимоядаги креативлик

Кўплаб жамоалар тажрибали ярим ҳимоячилар атрофига ўйинни қуради. Манчестерда марказда яхши тандэм бор: Погба-Фернандеш. Улар ўз креативлиги ва кутилмаган қарорлари билан кўплаб ўйинларда жамоаси жонига оро кирмоқда. Келинг, "Астон Вилла"га қарши ўйинни эслаймиз. Жамоанинг ўйини ўхшамаяпти, ҳисоб 1:0 "Астон Вилла" олдинда. Шу пайт Погба рақиб жарима майдончаси ичида пайдо бўлди ва корпуси, яъни, танаси билан тўпни ёпганида рақиби уни чалиб йиқитди ва пенальти. Айнан шу гол ортидан манкунианликлар ўйин ташаббусини тўлиқлигича қўлига олди ва яна икки гол урди. "Эвертон" ва "Тоттенхэм" майдонида ҳам деярли шундай бўлганди. Яъни, ярим ҳимоячиларнинг креативлиги кўп ҳолатларда жамоага ғалаба келтирмоқда.

Жамоадан "каламушлар" кетказиб юборилди

Футболнинг ўзини тили бор. Яъни, айрим сўзларни таржима қилсангиз, тўмтоқ сўзлар келиб қолади: подача, передача, конверт, пас... Деярли барча клубларда "каламушлар", яъни, "крысалар" бўлади. Буни қандай таърифлашни билмайман. МЮда эса шундай футболчилар деярли қолмади. Алексис, Янг, Лукаку каби футболчилар "Интер"га бериб юборилди. Шунингдек, яна бир қанча футболчилар ижарага кетди. Сульшер таркибни шундай тозаладики, МЮ учун қанча меҳнат қилгани, олдин қандай футболчи бўлганига қараб ўтирмади. У ана шундай жамоани ичидан емирадиган, мағлубиятларга сабабчи бўлиб қоладиган футболчилардан ҳалос бўлди. Аҳамият бераётган бўлсангиз, Сульшер ҳам Моуриньо каби академия футболчиларига кўп эътибор бермоқда. Яъни, у ҳам тайёр юлдузларни эмас, ёшлардан юлдуз ясаш борасида ишламоқда. "Лестер"га қарши ўйинда иккинчи таркиб ўйнади ва улар майдонда ёмон кўринмади. Ҳа, мағлуб бўлишди, лекин улар катта ўйинлар орқали пишишни бошлашди. Бу эса келажак учун қўйилган жуда катта асос бўлиши катта эҳтимол. Ўз жамоаси учун ёнадиган футболчилар барча учун керак.

Барча бир мақсад йўлида бирлашган

Майдонга тушиб, ғалабага эришиш - асосий мақсад. Умуман олганда Сульшернинг фаолиятидаги ягона топ-клуб айнан МЮ ҳисобланади ва у ушбу жамоа учун жонини беришга тайёр инсон. Ушбу мавсумда унинг ўзи ҳам тактик томонлама анча ўсишга эришганини, ўзгаришлар орқали ўйиннинг боришини бошқа томонга буриб ташлаганлигини кўрдик. Мавсум давомида жамоа жуда қийналди. Гол ўтказиб юбориб, катта куч сарфлаш эвазига иродали ғалабалар қўлга киритилди. Шу боисдан бўлса керак, мавсумни бир текисда ўтказа олган манкунианликлар иккинчи ўринни нақд қилмаган бўлса-да, сўнгги ўйинларини жуда паст темпда ўтказди. Икки мағлубият ва бир дуранг. Бу нима дегани? Сульшер 2-ўринни ушлаб қолинишини билганидан кейин АПЛдан воз кечиб, бор эътиборини Европа лигаси финалига қаратиб қўйди. Футболчилар куч тежаб ўйнашаётганини ҳужумларнинг камлигидан ҳам билса бўлади. Мавсум якунида деярли барчада шундай бўлиши аниқ. Бироқ "Челси" ва "Ливерпуль" каби жамоалар сўнгги турларда ЕЧЛга чиқиш учун жуда катта куч сарфлашига тўғри келади. Улар отни кечроқ қамчилади ва барча "дам олишга" кетаётган пайтида улар ишни бошлашди. Бу эса 4 кундан кейин бўладиган финал олдидан жамоага катта плюс.

МЮни 4 йилдан буён финалда кўрмадик. МЮни 4 йилдан буён соврин ютганини кўрмадик. Балки, жамоани навбатдаги мавсумларда кўплаб ғалабалар, совринлар кутиб тургандир.

Миржалол Норматов

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика