Latest news

08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  1 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  13 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  32 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  176 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6

"Манчестер Сити"да коронавирусга чалинганлар 7 нафарга етди. "Челси" ва МЮ билан ўйинлар қолдирилиши мумкин News

"Манчестер Сити"да коронавирусга чалинганлар 7 нафарга етди. "Челси" ва МЮ билан ўйинлар қолдирилиши мумкин

"Манчестер Сити" клубида коронавирус юқтириб олиш ҳолатлари қайд этилмоқда.

Айни шу сабаб АПЛ 16-тури доирасида "Эвертон"га қарши ўтиши керак бўлган кечаги баҳс қолдирилганди.

Расман! "Эвертон" – "Манчестер Сити" учрашуви қолдирилди

"The Athletic"нинг маълумотига кўра,  якшанба куни "шаҳарликлар"нинг яна 3 нафар футболчисида Covid-19 га топширган тести ижобий чиққан. Клуб жума куни Габриэл Жезус ва Кайл Уокер, бундан ташқари яна икки нафар ходим коронавирус юқтириб олганини эълон қилганди. Барча футболчиларда касаллик асоратларсиз ўтмоқда, клуб уларга машғулот ўтказиш учун индивидуал режа тузиб берган.

Айни пайтга келиб клубда вирус юқтириб олганлар сони 4 кун ичида еттига етди.

Якшанба куни тест топширилган, жавоблари эса душанба куни эрталаб чиққан. Шундан сўнг "Ман Сити" АПЛ ва "Эвертон" вакиллари билан учрашув ўтказди. Якунда вирусни "ирислар" вакилларига ҳам юқтиришнинг олдини олиш мақсадида ўйин қолдирилди.

Агар "Сити" футболчиларидан ёки ходимларидан кимдир ижобий тест топширса, жамоа машғулотларга қайтиш учун руҳсат ололмайди. Бундай ҳолатда АПЛ доирасида "Челси"га қарши тўқнашув (3 январь) ва Лига кубоги ярим финали доирасида МЮга қарши учрашув (6 январь) қолдирилиши мумкин.


Эслатиб ўтамиз, Эмерик Лапорт, Илкай Гюндоган ва Рияд Марез аллақачон коронавирус билан касалланиб бўлишган.

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика