Latest news

22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  4 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  65 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  5 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  16

“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” молиявий фэйр-плейни бузгани учун жазоланади News

“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” молиявий фэйр-плейни бузгани учун жазоланади

“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” клублари молиявий фэйр-плейни бузганликлари учун шу ҳафтадаёқ жазоланишади, деб хабар бермоқда The Telegraph.
Ҳар икки жамоа ҳам УЕФА махсус тафтиш гуруҳи томонидан обдон текширилди ва қоидани бузганлиги учун жиддий жазога тортилади.

Аниқ қандай жазо қўлланиши ҳали ошкор қилинмаяпти. Катта эҳтимол билан “Манчестер Сити” ва “ПСЖ” учун трансферларни амалга оширишга таъқиқ қўйилади ёки катта миқдордаги жаримага тортилади.



Бу борадаги қарор бугун ёки эртага УЕФАнинг Мустақил молиявий назорат органи (CFCB) томонидан қабул қилинади. Айнан шу йиғилишда молиявий фэйр-плейга амал қилмаган бошқа бир нечта клублар масаласи ҳам атрофлича кўриб чиқилади.

The Telegraph нашрининг хабарига кўра, иккала жамоа ҳам аниқ Чемпионлар лигасидан четлатилмайди. “Манчестер Сити” ҳам, “ПСЖ” ҳам ҳозирча бу хабарларга изоҳ бергани йўқ. Аввалроқ, УЕФА томонидан молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя қилмаган 20 та жамоанинг текширилаётани маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал 18 ёшгача бўлган футболчилар билан шартнома имзолашда меъёрий қоидаларга амал қилмагани учун “Барселона” клубига трансферларни амалга ошириш таъқиқлаб қўйилганди.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика