Latest news

21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  0 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  0 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  1 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  25 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  19 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  1 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  14 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   1

"Манчестер Сити" "Кристал Пэлас"ни йирик ҳисобда мағлуб этди News

"Манчестер Сити" "Кристал Пэлас"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

"Манчестер Сити" 3 - 0 "Кристал Пэлас"


Голлар: Сильва 48, Сильва 60, Туре 80.

Огоҳлантиришлар: Коларов 36, Панчеон 41, Милнер 78.

"Манчестер Сити": Харт, Коларов, Мангала, Демикелис, Сабалета, Туре, Фернандиньо, Насри (Синклейр 89), Милнер (Фернандо 82), Навас, Сильва (Лэмпард 69).

Заҳира: Лэмпард, Синклэйр, Санья, Фернандо, Боята, Кабальеро

"Кристал Пэлас": Сперони, Уорд, Дэнн, Хангеланд, Келли, Единак, Ледли (Баннан), Макартур, Боласи, Панчеон (Томас 84) , Кэмпбелл (Заа 67).

Заҳира: Хенесси, Делэйни, Томас, Бэннан, Мариаппа, Заха, Гейл

Ҳакам: Дауд Фил.
20 декабрь. "Этихад Стэдиум" (Манчестер).


                                  Учрашув тугади.


90+2. Меҳмонларнинг сўнгги дақиқалардаги бурчак тўпи ҳам омадсиз якунланди.


90+1. "Кристал Пэлас" ҳам гол уришга ҳаракат қилмоқда, аммо "Сити" ҳимояси бунга йўл қўйиб бермаяпти.


90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ўзгариш. Насри ўрнига Синклейр майдонга тушди.


87. Коларовнинг чап қанотдан жарима майдончасига етказиб берган тўпини Сперони эпчиллик билан эгаллаб олди.


86. Эдин Жеко ҳам бугун захирада.


84. Учрашув якунланиб бормоқда. Мезбонлар эса ўз майдонида йирик ғалабани нишонлашга яқин турибди.


80. ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!! ЯЯЯЯЯЯЯ ТУРЕ!!!! Қарши ҳужумга ўтган мезбонлар рақиб ҳимоясини сочиб ташлади ва Яя Туре чап оёғи билан "Кристал Пэлас"ни жазолади.


78. Огоҳлантириш. Милнер рақиб футболчисига қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.


76. Агар мезбонларнинг бугунги ғалабасини ҳисобга олиб турнир жадвалига юзлансак, улар "Челси" етиб олишди, аммо тўплар нисбати "кўклар"да яхшироқ.


72. "Кристал Пэлас" ҳозиргача "автобус"дан воз кечгани йўқ ва бу фойда келтирмаяпти.


71. "Сити"нинг тактик ҳужумлари давом этяпти. Уларнинг майда паслари рақибни саросимага солиб қўймоқда.


69. Ўзгариш. Лэмпард майдонда дубль муаллифи Сильванинг ўрнини эгаллади.


Макартур офсайддан туриб рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди, аммо бундай голлар қоидага зид!

67. ГООООЛЛЛЛЛЛ!!!! Йўқ, ўйиндан ташқари ҳолат!


66. Ўзгариш. Кэмпбелл ўрнига учрашувни Заа давом эттиради.


65. "Шаҳарликлар" иккинчи голдан кейин тўхтаб қолишгани йўқ. Улар ҳужум қилишда давом этмоқда.


63. Майдон марказида Макартур томонидан қоида бузилди.


Чап қанотдан етказиб берилган тўпни Давид Сильва дарвозага тўғирлаб қўйди!


60. Гоооооолллллллллл!!!!!!!!! Сильва!!!!!!!!!


57. "Шаҳарликлар" ўйин тизгинини қўлга олишган ва кетма-кет ҳужумлар уюштиришда давом этишмоқда.


56. "Сити"нинг ҳужумини бартараф қилиб, қарши ҳужумга ўтаётган меҳмон футболчилар майдон марказида яна тўпсиз қолишяпти.


55. Мезбонларнинг ҳужумлари борган сари хавфлироқ тус олмоқда.


50. Техник сабаб туфайли иккинчи бўлимнинг бир қисмини шарҳлай олмадик. Бунинг учун мухлислардан узр сўраймиз.


48.Гоооооллллл!!!! Сильва!!!!



                              Биринчи бўлим якунланди


45. Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.


43. Ўйин темпи ошиб боряпти, аммо голдан дарак йўқ.


42. Сабалета дарвозабон билан бирга-бир вазиятда аниқ зарба бера олмади. Сперони эса ҳимоячига гол урмаганлиги учун миннатдорчилик билдирди.


40. Кэмпбелл қарши ҳужумдан унумли фойдалана олмади.


38. Иккала клуб ҳам жамоавий ўйин намойиш этишга ҳаракат қиляпти. Ҳеч бир футболчи алоҳида ажралиб тургани йўқ.


36. Сариқ карточка. Коларов атайин Панчеонни тўхтатиб қолди.


35. "Сити" футболчилари рақибни ўз жарима майдончасида қамаб қўйган, аммо улар жонли девордан ўта олишмаяпти.


33. Омадсиз стандарт!


32. "Кристал Пэлас" бурчак тўпи ишлаб олди.


31. Навас ўнг қанотдан тўпни ўз жамоадошларига етказиб беришга ҳаракат қилди, аммо испаннинг хар икки оширишини ҳимоячилар қайтариб қолди.


26. Яна майда тўп оширишлар билан лондонликлар жарима майдончасига ташриф буюрган "Сити" футболчилари ҳеч нарсага эриша олмади.


25. Коларов чап қанотдан Сильвага тўпни аниқ етказиб берди, аммо испан аниқ зарба бера олмади.


23. Насри жамоадоши билан "девор" ўйнаб рақиб жарима майдончасига кириб келди ва икки ҳимоячини алдаб, тўпни Сильвага оширди. Лекин Давиднинг берган зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди.


22. "Шаҳарликлар"нинг тактик ҳужуми Яя Туренинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.


21. Бу стандарт ҳам олдингиларидан қолишмади. Тўпни "Сити" футболчилари олиб қўйди.


20. Фернандиньо Макартурни ўз дарвозасидан тахминан 30 метр узоқликда қўполлик билан тўхтатиб қолди.


19. "Сити" ҳимоячиларининг қайтарган тўпини, меҳмон футболчиси яна рақиб жарима майдончасига ташлади. Боласи эса акробат усулда тўпга зарба берди. Гол йўқ!


18. Лондонликларнинг бурчак тўпи Жо Харт сабаб яна бефойда якунланди.


16. "Кристал Пэлас" футболчилари ҳам жонлангандай. Мезбонлар босим остида.


14. Стандарт ўйнаб юборилди ва Насри дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Ноаниқ!


13. Меҳмонлар дарвозаси олдида қоидабузарлик. Милнерга нисбатан қўполлик.


11. "Манчестер Сити" аста-секин тўпга эгалик қилиш фоизини оширяпти ва рақиб дарвозасига яқин келиб олмоқда.


9. Жароҳатланган Серхио Агуэро ўз ўғли билан учрашувни трибунадан томоша қиляпти.


7. "Шаҳарликлар" рақиб жарима майдончаси ичида майда тўп оширишлар билан хавфли вазият яратишга уриниб кўрди, лекин сўнгги зарба дарвоза тўсинининг анча тепасидан ўтиб кетди.


5. Майдон марказида Давид Сильва рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Жарима зарбаси.


3. Жамоалар илк дақиқалардан бир-бирини ўрганишда давом этяпти.


2. "Манчестер Сити"нинг Насри томонидан биринчи зарбаси ноаниқ.


1.  Меҳмонлар ўйиндаги биринчи бурчак тўпини амалга оширди, аммо Харт бу стандартни муштлари билан йўққа чиқарди.


0. Ўйин бошланди!


Агар бугун "Сити" ғалаба қозонса камида икки кун биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин.


- Статистика. "Кристал Пэлас". Лондон шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи бу клуб, Премьер-лигада 16-ўринни банд этган. Улар 16та учрашувда 15 очко йиғишга эришган.

- Статистика. "Манчестер Сити". "Шаҳарликлар" Премьер-лиганинг 16та учрашувининг 11тасида ғалаба қозонган ва 2 марта мағлуб бўлиб, 3 маротаба рақиб билан очколарни бўлишиб олган. Англия чемпионатида 36 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.

- "Good evening lady and gentleman!" дея барчага салом йўллаб "Манчестер Сити" ва "Кристал Пэлас" учрашувининг матнли трансляциясини бошлаймиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика