Манчестер клублари "Барселона" ўз сафига қўшиб олишни хоҳлаётган футболчини илиб кетмоқчи News

Манчестер клублари "Барселона" ўз сафига қўшиб олишни хоҳлаётган футболчини илиб кетмоқчи

"РБ Лейпциг"нинг испаниялик футболчиси Дани Ольмо АПЛда талабга эга бўлмоқда.

Хавбекнинг трансферига "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда. Клублар скаутлари испанияликнинг ўзини кўриб, баҳолаш учун Германияга учишган.

Олдинроқ, Ольмо учун бош даъвогар сифатида "Барселона" кўрилган эди, аммо молиявий муаммо сабаб футболчи билан шартнома имзолаш қийин бўлади.

Ярим ҳимоячи 50 млн еврога баҳоланмоқда. Унинг немис клуби билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

23 ёшли хавбек жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика