Latest news

14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1 13:38ОЛИМПИАДАГАЧА. Испания ОТЖ ҳақида нималарни билишимиз керак ёхуд "Қизил фурия" билан танишамиз  4 13:03Месси кесма паслар бўйича Топ-5 нинг охирги 2 мавсумида етакчи. Лео ПСЖни бир йил олдин тарк этган  6 12:25Гвардиола: "У қарор қабул қилиши керак"  3 11:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси Суперлиганинг бошқа клубига ўтмоқда  5 11:05«Реал Мадрид» яна бир фахрий ҳимоячини текинга қўлга киритиши мумкин  5 10:29Нега Тимур Кападзенинг Испанияга қарши ўйин олди ташкил этилган матбуот анжуманидаги фикрлари ҳеч бир ўзбек ОАВсида чиқмади?  40 09:57АS нашри Испания ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркибини эълон қилди  20 09:22Ўзбекистон ОТЖнинг бугунги учрашув учун тахминий таркиби билан танишинг  27 08:55“Mirabror Usmanov Cup-2024”. Бугун учинчи ўрин ва финал учун учрашувлар бўлиб ўтади  3 08:26Ҳусайн Норчаев олимпиада олдидан ФИФАга тайёргарлик, режалар ва мақсадлар ҳақида интервью берди  15 08:01ESPN нашри ХХI асрнинг энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди  19 07:21Тарих ёзишда давом этамиз! Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпия ўйинларида дебют баҳсида майдонга тушади  41 00:47Чалобага АПЛнинг уч клуби қизиқиш билдирмоқда  1 00:30"Барселона" Мексика терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилган Маркес учун 2 миллион евро олди  3

Манчестер дербиси ёхуд бугун АПЛ чемпиони аниқланиши мумкин (Превью) News

Манчестер дербиси ёхуд бугун АПЛ чемпиони аниқланиши мумкин (Превью)

Бугун Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасида Манчестер дербиси ўтказилади.

"МАНЧЕСТЕР СИТИ" - "МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД"
Шанба, 7 апрель 2018 йил
Премьер-лига, 33-тур.
Манчестер, "Этихад Стэдиум".
Бошланиш вақти: 21:30.

ТАРКИБЛАР ҲОЛАТИ


"Манчестер Сити"

Бугунги баҳсда ҳужумчи Серхио Агуэронинг майдонга тушишига Пеп Гвардиола аниқлик кирита олмади. Форвард 4 март кунидан буён ўйинларда қатнашмаяпти.

Дисквалификация: Йўқ.
Жароҳатланган: Менди (тизза).
Сўроқ остида: Агуэро (тизза).
"Манчестер Сити"нинг ўйинга заявкаси: Эдерсон, Браво, Уолкер, Данило, Компани, Отаменди, Стоунз, Ляпорт, Зинченко, Дельф, Туре, Гюндоган, Фернандиньо, Де Брюйне, Д.Силва, Б.Силва, Сане, Стерлинг, Фоден, Диаз, Агуэро, Жезус.

"Манчестер Юнайтед"

Жозе Моуриньо ўйиндан олдинги матбуот анжуманида учрашувга жангавор таркибни ташлашини, Серхио Ромеродан бошқа жароҳатланган футболчилар йўқлигини айтди. Жозе машғулотларга 17 ёшли дарвозабон Матей Коваржни жалб этган. Захира дарвозабонларидан бири Киран О`Хара жамоанинг 23 ёшгача бўлган таркибида муҳим ўйинда майдонга тушиши керак.

Жозе Моуриньо: “Мақсадимиз иккинчи ўринни эгаллаш, буни яширмайман”

Дисквалификация: Йўқ
Жароҳатланганлар: Ромеро (тизза).
"Манчестер Юнайтед"нинг ўйинга заявкаси: Де Хеа, Перейра, О`Ҳара, Ковар, Валенcия, Дармиан, Шоу, Янг, Линдельоф, Смоллинг, Жонс, Рохо, Байи, Матич, Кэррик, Погба, Феллайни, МакТоминай, Эррера, Мата, Лингард, Марсьяль, Санчес, Рэшфорд, Лукаку.

ЎЙИНГАЧА

"Манчестер Сити"

Барча турнирлардаги сўнгги 5 учрашув: Ғ-М-Ғ-Ғ-М

Агарда жамоа ғалабага эришса, "Манчестер Сити" Англиянинг 5 карра чемпиони бўлади, сўнгги 7 мавсумда 3-марта бу совринни қўлга киритади.

Агарда "Сити" рақибини мағлуб этса, АПЛ тарихидаги энг эрта чемпионликни қўлга киритади.

1956 йилнинг айнан шу кунида Мэтт Басби бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" "Блэкпул"ни мағлуб этган ҳолда, чемпионликни қўлга киритганди.

"Манчестер Сити" АПЛ доирасида ўз майдонида ўтган сўнгги 27 учрашувда мағлуб бўлмаган (22 ғалаба, 5 дуранг), кетма кет 14 баҳсда ғалаба қозонган.

Бунга қадар икки жамоа ҳам шундай серияларни қайд этган - "Сити" 2011 йилнинг мартидан 2012 йилнинг мартига қадар 20 уй учрашувида, "Манчестер Юнайтед" эса 2010 йилнинг октябрь ойидан, 2011 йилнинг октябрь ойига қадар 19 уй учрашувида кетма-кет ғалабага эришган.

Агарда Гвардиола жамоаси "қуруқ" ҳисобдаги ғалабага эришса, сентябрь ойидан буён илк марта кетма кет икки учрашувда гол ўтказмасдан ютуққа эришган бўлади. Ўшанда "шаҳарликлар" "Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас"ни бир ҳил 5:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Гвардиола Жозе Моуриньо жамоаларига қарши ўтказган 20 учрашувнинг 9тасида ғалаба қозонган. 7 баҳсда дуранг қайд этилган бўлса, 4 ўйинда португалиялик жамоасининг қўли баланд келган.

"Манчестер Юнайтед"

Барча турнирлардаги сўнгги 5 учрашув: Ғ-Ғ-М-Ғ-Ғ

МЮ АПЛдаги сўнгги 4 ўйинида ғалабага эришди. 

"Қизил иблислар" АПЛнинг топ-6 клубларига қарши кечган сўнгги 10 сафар учрашувининг фақатгина биттасида ғалаба қозонган (3 дуранг, 6 мағлубият), ўшанда "Арсенал" сафарда 3:1 ҳисобида мағлуб этилганди. "Юнайтед" ўша 10 баҳснинг 8тасида рақиби дарвозасини ишғол эта олмаган.

Жозе Моуриньо ҳамкасби Пеп Гвардиола жамоаси билан ўтган ички чемпионат доирасида ўтган сўнгги 7 учрашувнинг фақатгина биттасида мағлуб этган. 2012 йилда "Реал" "Барселона"ни 2:1 ҳисобида доғда қолдирган.

ФУТБОЛЧИЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР ВА ПОТЕНЦИАЛ РЕКОРДЛАР

"Манчестер Сити"

Тўпурар: Агуэро - 30 гол (лигада 21та).

"Сити" таркибида 199 ўйин ўтказган Агуэро "Юнайтед"га қарши ўтган сўнгги 6 учрашувда 6 гол урган, бироқ сўнгги 2 ўйинда тўп кирита олмаган.

Давид Сильва АПЛ доирасида МЮга қарши ўтган сўнгги 11 учрашувда 6 голда қатнашган (3 гол, 3 голли пас).

"Манчестер Юнайтед"

Тўпурар: Ромелу Лукаку - 26 гол (15таси лигада).

Лукаку жамоаси учун ўтказган сўнгги 3 қарама-қаршиликнинг барчасида гол киритди. Бу унинг сентябрь ойидан кейинги энг яхши натижаси. Ўшанда бельгиялик футболчи кетма-кет 6 ўйинда рақиб дарвозасини ишғол этган.

У топ-6 жамоаларига қарши ўтган сўнгги 33 сафар учрашувида 6 гол киритган.

Давид Де Хеа айни дамда "Олтин қўлқоп"ни қўлга киритиш учун даъвогарлар орасида етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида 16 "қуруқ" учрашув бор.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Томонлар барча турнирларда ўзаро 175 учрашув ўтказишган. 51 бора "Сити", 72 марта "Юнайтед"нинг қўли баланд келган. 52 учрашувда дуранг қайд этилган.

"Қизил иблислар" АПЛ доирасидаги сўнгги 13 Манчестер дербисининг 8тасида мағлуб бўлган.

Бироқ "Юнайтед" "Этихад"да ўтган сўнгги 2 учрашувда ютқазмаган (1 ғалаба ва 1 дуранг) ва унда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

"Сити" бир мавсумда "Юнайтед"ни икки бора мағлуб эта олишни 3 марта такрорлаган. Бу борадаги энг яхши натижа "Ливерпуль" ҳисобида - 4 дубль.

Икки жамоа ҳам АПЛда энг кам гол ўтказиб юборган клублардан - "Сити" 21, "Юнайтед" 23.

УЙДА ВА САФАРДА
Лига (АПЛдан олдин): "Сити" 45 ғалаба, "Юнайтед" 61, дуранг 51.
АПЛ: "Сити" 13 ғалаба, "Юнайтед" 20, дуранг 8.

"Манчестер Сити" майдонида
Лига (АПЛдан олдин): "Сити" 25 ғалаба, "Юнайтед" 27, дуранг 26.
АПЛ: "Сити" 7 ғалаба, "Юнайтед" 13 ғалаба, дуранг 3.

ЎТГАН МАВСУМДАГИ ЎЙИН

"Манчестер Сити" 0-0 "Манчестер Юнайтед"
27 апрел, 2017 йил
Ҳакам: Мартин Аткинсон.
Четлатиш: Феллайни 84.

БИРИНЧИ ДАВРАДАГИ ЎЙИН

"Манчестер Юнайтед" 1-2 "Манчестер Сити"

10 декабрь, 2017 йил

Ҳакам: Майкл Оливер.

Голлар: Рэшфорд 45 - Сильва 43, Отаменди 54.

ҲАКАМЛАР БРИГАДАСИ


Манчестер дербисини бошқарадиган ҳакам маълум

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон.

Бу мавсумда барча турнирларда 28 учрашув ўтказди ва 94 марта сариқ ҳамда 5 бора қизил карточка кўрсатди.

Қанот ҳакамлари: Ли Беттс, Стивен Чайлд.

Захирадаги ҳакам: Крейг Поусон.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика