Latest news

12:47"Ливерпуль"нинг янги устози Клоппнинг уйини ҳам эгаллайди  0 12:13Европанинг уч гранди "Сосьедад"нинг 60 млн. евролик футболчиси учун курашади  0 11:02«Ал Насср» ёзда супер юлдуз билан шартнома тузиши мумкин  3 10:37«Барселона» ҳеч қандай пулга сотилмайдиган тўрт нафар футболчининг номини маълум қилди. Рўйхатда Араухо, де Йонг йўқ  4 10:13Дэвид Бекхэм барча даврларнинг энг кучли футболчи ким деган саволга жавоб берди  26 09:49«Реал Мадрид» Мбаппе учун нечанчи рақамни тайёрлаб қўйгани маълум  16 09:25Германия футболи афсонаси «Бавария»да иш бошлаши мумкин  1 09:01Шунчаки қойил! «Кальяри» «Милан»га қарши учрашув учун қайдномани ажойиб тарзда тайёрлади  19 08:37Ниҳоят бугун старт оладиган Суперлиганинг 7-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди  2 08:24Килиан Мбаппе кетиш олдидан нималар деди?  5 08:00Суперлига. Бугун 7-тур бошланади  6 07:38«Ал Иттиҳод» ўз уйида «Ал Иттифоқ»қа йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:05Саудия чемпионати. "Ал Иттиҳод" - "Ал Иттифоқ" 0:5   0 06:55Серия А. "Фрозиноне" - "Интер" 0:5   0 02:19Англия. Муҳаммадали Ўринбоев "Брентфорд B" таркибида гол урди ва жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди  7

Манба: Икром Алибоевга Португалия клубидан қизиқиш бор News

Манба: Икром Алибоевга Португалия клубидан қизиқиш бор

Бу ҳақда собиқ футбол журналисти Шаҳбоз Беғамов хабар берди.

"Корея чемпионатида ўйнаётган дўстим Икром Алибоевга Португалия Примейра Лигаси вакили — "Эштрела" жамоасидан расмий таклиф келди.

"Эштрела" Алибоевга 1,5 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Трансфер амалга ошиши ёки ошмаслиги ҳақида ҳал қилувчи қарор эса Алибоевнинг ҳозирги жамоаси "Канвон"га боғлиқ.

Чунки кореяликликлар мураббийи Икромни жамоада олиб қолмоқчи. Икром Алибоевнинг "Канвон" билан тузган шартномасини узайтириш ҳуқуқи клуб ваколатига тегишли. Воқеалар ривожини энди кейинги босқичдаги музокаралар орқали кўрамиз", – дейилади хабарда.

Икром Алибоевнинг "Канвон" жамоаси чемпионат охирги турида "Сувон Блюуингс" билан рўбаро келиб, дурангга эришди (0:0). Шу тариқа "Канвон" 34 очко билан мавсумни 10-ўринда якунлади (12 жамоа ичида) ва энди плей-офф баҳсида К-Лига 2 вакили "Кимпхо Ситизен"га қарши 2 та ўйин ўтказади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика