Latest news

09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  1 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1

"Ман Сити" - "Лион": Бугун сенсация кўрамизми? (превью) News

"Ман Сити" - "Лион": Бугун сенсация кўрамизми? (превью)

Бугун Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг сўнгги учрашуви ўтказилади.

"Лион" ўтган мавсум Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида "Манчестер Сити"га мағлуб бўлмаганди. "Сити"ни бир ўйинда ютгани ва дуранг ўйнагани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Факт шуки, "Лион" ҳали ЧЛда "шаҳарликлар"га енгилмаган.

Премьер-лига титулини "Ливерпуль"га бой берган Пеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа катта босим остида қолмоқда ва уларнинг фикр-у хаёли ЧЛни ютишга қаратилган. Улар бугун қоғозда фаворит, аммо олдинда уларни яхшигина қийинчилик кутиб турибди.

"Лион" - "Этихад"да Хосеп Гвардиола клубига биринчи бўлимни ўзида 2 та гол ура олган кам сонли жамоалардан бири. Французлар "шаҳарликлар"га қарши олдинги ўйинда яхши такшкил қилинган ўйини, прессинг қўллаши ва футболчиларнинг тинимсиз меҳнати туфайли 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Ўша пайтда жамоа бош мураббийи Бруно Женезио эди, бу ютуқда унинг ҳиссаси катта. Ғалаба йўлида жонини бериб ўйнаган футболчилардан яна иккитаси, булар Ферлан Менди ва Танги Н'Домбеле жамоани тарк этишган.

Юқоридаги фактлар Руди Гарсия қўл остидаги жамоанинг даражаси паст ва яна бир сенсация кўрмаймиз дегани эмас, албатта. Руди раҳнамолигидаги клуб Лига 1 да собиқ мураббийдан кўра яхшироқ натижага эришди ва Чемпионлар Лигасида янада яхшироқ ўйнай бошлади.

Кўпроқ "Лион" ҳақида тўхталдик, чунки Гвардиола ва унинг жамоаси ортиқча таърифлурга муҳтож эмас. Жамоа шу пайтга қадар шунчаки супер даражасини намойиш этиб келмоқда.

Таркиблар бўйича

"Манчестер Сити" таркибида ортиқча йўқотишлар мавжуд эмас. Бенжамен Менди дисквалификация муддатини ўтаб бўлган бўлса, Серхио Агуэро жароҳатидан тикланди. Британ матбуотига кўра, аргентиналик ҳужумчи "Лион"га қарши баҳсга тўлиқ тайёр бўлмайди ва бугун катта эҳтимол билан "Реал"га қарши жавоб ўйинида ўйнаган таркиб майдонга туширилади. Кутилаётган ягона ўзгариш - ўнг қанот ҳужумида Бернарду Силва ўрнига Рияд Махрез дастлабки дақиқалардан бошлаб майдонда ҳаракатланиши мумкин.

"Лион" таркибига тўхталадиган бўлсак, узоқ танаффусдан кейин жамоа тўпурари Мусса Дебмеле сафга қайтди ва Мемфис Депай билан ҳужумда жуфтлик ҳосил қилиши кутиляпти. Руди Гарсия бошқа ортиқча муаммоларга эга эмас. 

Муаллиф тахмини: Баҳс қизиқарли бўлмайди дейдиганлар адашади, бугун ажойиб тўқнашув гувоҳига айланамиз. Сенсация юз бериш еҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Умуман олганда, "Манчестер Сити" футболчиларининг спорт формаси ва Гвардиоланинг маҳоратини инобатга олган ҳолда "Лион" ишончли ҳисобда мағлуб этилса керак.

Manchester City

Kevin De Bruyne - 69'

Champions League Final Stage . Round 1/4

16/08/2020, 01:00

3
:
1
Finished

Lyon

Maxwel Cornet - 24', Moussa Dembele - 79', Moussa Dembele - 87'

Stadium: Estadio Jose Alvalade, 0 spectators

Referee: Danny Makkelie

45'
90'
29'  Fernandinho
56'  Fernandinho (Riyad Mahrez)
58'  Rodri
69'  Kevin De Bruyne
69'  Raheem Sterling
84'  Rodri (David Silva)
12'  Leo Dubois
24'  Maxwel Cornet
64'  Marcelo
70'  Bruno Guimaraes (Thiago Mendes)
74'  Leo Dubois (Kenny Tete)
75'  Memphis Depay (Moussa Dembele)
79'  Moussa Dembele
79'  Houssem Aouar
87'  Karl Toko Ekambi (Jeff Reine-Adelaide)
87'  Moussa Dembele

Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика