“Ман Сити” 68 млн евролик трансферини эълон қилди
30 sep 2020 08:45
News
“Манчестер Сити” расман “Бенфика”дан ҳимоячи Рубен Диашни сотиб олганини эълон қилди. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Диаш билан 2026 йил ёзига қадар келишув имзоланган. У жамоада 3-рақам остида ҳаракат қилади.
Аввалроқ “Сити” футболчи учун “Бенфика”да 68 млн евро тўлаши хабар қилинганди. “Бенфика” эса ўз навбатида “шаҳарликлар”дан 15 млн евро эвазига Николас Отамендини сотиб олди.
Диаш “Ман Сити”нинг жорий трансферлар ойнасидаги учинчи хариди бўлди. Аввалроқ клуб Ферран Торрес ҳамда Натан Акеларни сотиб олганди.
Link :
Source : “Манчестер Сити” расмий сайти
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Comments