Latest news

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  2 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  0 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  18 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  80 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1010 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

Маъмур Отақулов: “Ғиждувон” келгусида олий лигага чиқиш учун курашади” News

Маъмур Отақулов: “Ғиждувон” келгусида олий лигага чиқиш учун курашади”

Жорий мавсум ҳам биринчи лигада иштирок этишни мақсад қилган Бухоронинг “Ғиждувон” жамоаси номидан қуръа ташлаш маросимида Маъмур Отақулов ва бош мураббий Шерзод Сатторов қатнашди.
Қуръадан сўнг Отақуловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ўтган йили жамоамиз биринчи лигада илк мавсумини ўтказди. Афсуски иккинчи босқичга чиқа олмадик. Лекин шунга қарамай, йигитларни тарқатиб юбормадик ва аксинча улар билан янада ишладик. Жорий мавсум ҳам биринчи лигада иштирок этишни кўзлаётганимиз учун таркибимизни янада кучайтиришга уриндик. Асосий эътиборни барибир маҳаллий футболчиларга қаратдик. Йиғинни ноябрь ойидан бошлаганмиз. Ҳозирча ҳаммаси кўнгилдагидек. Шароитлар ҳам ўтган йилга нисбатан анча яхши. Стадион қурилиш ишлари тугатиб бўлинди", - деб гап бошлади Отақулов.

- Жамоамизнинг бош ҳомийси деб бирор номзодни айтиб бўлмайди. Чунки тумандаги бир қатор ташкилотлар бириктирилган. Уларнинг амалий кўмаги асосида жамоани шакллантириб бормоқдамиз.

- Юқорида айтиб ўтганимдек, таркибда асосан бухоролик футболчилардир. Ишқибозларимизга яхши таниш бўлган дарвозабон Мақсуд Шабановни ҳам таркибга жалб этганмиз.

- Бош мураббийнинг фаолиятидан қониқиш хосил қиляпмиз. 28 ёшли Сатторов ўқиб-изланувчан мураббийлар тоифасига киради. Унда керакли мураббийлик лицензияси мавжуд.

- Бугунги қуръа яхши ўтди деб ўйлайман. Ўтган йили ҳам Кубокда илк ўйинимизни сафарда ўтказгандик. Бу йил ўз майдонимизда ўйнашни ният қилган бўлсакда, қуръа барибир ўз сўзини айтди.

- Бу йил “Ғиждувон” ўз олдига энг аввало кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилган. Энг камида 16та жамоа орасида бўлиш. Қолаверса 4-5-ўринларни эгалласак ҳам биз учун яхши натижа бўлади. 2-3 йил шу тариқа тажриба орттириб, келажакда олий лигага чиқиш учун курашамиз.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика