Latest news

00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  0 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  1 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  155 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0 20:56"Бунёдкор" суперкамбэк эвазига "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  15 20:20Абраҳам "Рома"га қайтди  2 19:27Юрген Клопп: "Ғалати эшитилиши мумкин, энди мураббийлик қилишни истамайман"  4 18:49"Челси" янги стадион қурмоқчи  1

Маъмур Икромов: “Металлург”га қарши ўйинни катта иштиёқ билан кутяпман” News

Маъмур Икромов: “Металлург”га қарши ўйинни катта иштиёқ билан кутяпман”

Бугун “Металлург” Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади. Сўнгги 7 йил (!) давомида бекободликлар дарвозасини қўриқлаб келган Маъмур Икромов эндиликда бу клубга қарши рақиб сафида майдонга тушади.
Бўлажак баҳс олдидан Икромов билан суҳбатлашиб, шу ҳақда сўрадик.

- “Металлург”да 7 йил (!) ўйнадим! Бу шунчаки холат эмас. Албатта бу муддат давомида клубга қўлимдан келганича ёрдам бердим. Озми-кўпми мухлисларга янада танилдим. Бекободликлар сафида ўтказган вақтларимни доим ширин хотиралар билан эслаб юраман.

- Биласиз эндиликда мен “Локомотив” футболчисиман. Шундай экан рақиб ким бўлишидан қатъий назар, асосий эътиборимни айни дамдаги жамоам манфаати учун қаратганман. Бу ерда менга ишонишмоқда. Бундай пайтда ишончни оқлаш муҳим саналади. Берилган имкониятдан тўғри фойдаланишга харакат қиламан.

- Чемпионатнинг биринчи туридаёқ собиқ жамоам “Металлург”га қарши ўйнашимиз мени қайсидир маънода хаяжлонга солмоқда. Ҳеч қандай қўрқув йўқ, лекин қандайдир хаяжон бор. Ишқибозлар мени тўғри қабул қилишларини истардим. Бу ўйинни жуда катта иштиёқ билан кутяпман. Бошланғич таркибдан ўрин олишимга ишонаман.

- “Локомотив”да ички муҳит аъло даражада. Айниқса Супер Кубокни ютганимиздан сўнг ҳамманинг кайфияти юқори. Мақсадимиз чемпионатда ҳам муваффақиятли старт олиш. Шунингдек ОЧЛда олдимизга қўйилган вазифани бажариш. Ишонманки жамоа ўйиндан-ўйинга “очилиб” бораверади – “Локомотив”нинг 33 ёшли посбони Маъмур Икромов.


Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика