Latest news

15:21"Сўғдиёна" ўз уйида "Насаф"ни ютиб, нохуш анъанасини тугатган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:04Чигирткалар меҳмонга келган "Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:53Ўзимизнинг карикатура. Бабаян Шацкихни яна юта олмади  1 14:45"Реал" ҳужумчиси "Байер"га қайтади  0 14:22Фарруҳ Сайфиев: "Пахтакор" майдонидаги бир очконинг қадри мавсум охирида билинади"  2 14:00Хамес Родригес "Бока Хуниорс"га ўтишни режалаштирмаяпти  0 13:38Драган Черан: "Мавсум бошида барқарорлик етишмаётганди. Ёш футболчилар кўп нарсани тушуниб етишмоқда"  5 13:16Йован Жокич: "Яна 3 та ўйин ва танаффусга яхши кайфиятда йўл оламиз"  6 12:56Расман: Веско Стешевич истеъфога чиқди  2 12:39Евро-2024. Бугунги учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар номи эълон қилинди  0 12:18Alfraganus University: 1070 кмни 12 соатга қолмай босиб ўтдик, Москвадамиз!  1 12:00Расман: "Ювентус" спорт координатори клубни тарк этади  2 11:38Суперлигада кутилган истеъфо рўй берди  19 11:11"Бавария" "Ливерпуль" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 10:28Англия терма жамоаси Европа чемпионатида ғалаба қозонса, қанча мукофот пули олиши маълум  5

Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" News

Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"

U23 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Малайзия (2:0) учрашувидан сўнг Малайзия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Хуан Торрес Гарридо матубот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Ўйин аввалида хатога йўл қўйдик ва пенальтидан рақиб ҳисобни очди. Ҳисобда ортда бораётганимиздан кейин ҳужумга урғу беришга мажбур бўлдик. Иккинчи голда ҳам хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Кейинги ўйинларда камроқ хатога қилиш ва кўпроқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги фарқ қанчалик билинди?

- Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли. Бунга ўзингиз гувоҳ бўлдингиз. Терма жамоа бош мураббийи ҳам узоқ вақтдан бери ишлаб келмоқда ва яхши жамоа ташкил қилган.

- Кейинги учрашув ҳақидаги фикрингиз? Кейинги рақибимиз Вьетнамга қарши учрашувда ғалаба қозонишимиз учун нималарни ўзгартиришимиз керак?

- Бугунги ўйин намойиш этганидек, биз самаралироқ ҳужум қилишимиз керак. Кўпроқ тўпга эгалик қилсак ва кўпроқ ҳужум қилсак натижа яхши бўлади деган умиддаман.

- Малайзия терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолати яхши эмаслигини бугунги учрашув кўрсатиб берди. Ушбу муаммони қандай ҳал этмоқчисиз?

- Учрашувлар оралиғи жуда қисқа. Тезроқ тикланишга ҳаракат қилишимиз керак. Ҳар икки кунда ўйин ўтказиш осон эмас, лекин бу бизга баҳона бўла олмайди. Барча терма жамоалар шундай график бўйича ўйнашмоқда. Вьетнам ва Қувайтга қарши кечадиган баҳсларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш асосий мақсадимиз.


Rating: +10   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика