Latest news

15:16Ҳусанов ва Файзуллаев қачон Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўшилади?!  4 14:15ФИФА: "Пахтакор" собиқ футболчиси олдидаги қарзини тўлаши керак  12 13:52Месси жароҳат олди, энди у тиббий текширувдан ўтади  3 13:22CAFA U-20 мусобақасига қуръа ташланди, Эрон билан бир гуруҳдамиз  3 12:49Эшитдик-да! Франция ФФ Ўзбекистон терма жамоасининг барча харажатларини ўзи кўтаради  12 12:3329 июнь куни Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади  5 12:12Абдумажид Тоиров: "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувида мураббийларнинг тактикаси ва футболчиларнинг маҳорати натижани ҳал қилади"  18 12:09Санжар Асқаралиев: "Бугун "Бобур Арена" ёнади"  3 12:01Жанубнинг фидойи мураббийи Виктор бобо 75 ёшни қарши олди  3 11:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 июль куни йиғинга киришади, Францияга қачон учиб кетилиши ҳам маълум  11 10:48Неймар фаолиятидаги энг қийин рақиб ҳақида фикр билдирди  2 10:20Роналду «Реал Мадрид»ни тарк этишини эълон қилган Начога мурожаат қилди  7 10:05Ўтган мавсумнинг энг муваффақиятсиз трансферлари. 1-қисм  0 09:53Ўзбекистон кубоги. Нимчорак финал учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум  3 09:26Муҳсин Низомиддинов: "Давралар оралиғида баъзи нарсаларни ўзгартирамиз ва керакли натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз"  5

Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" News

Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"

U23 Осиё кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Малайзия (2:0) учрашувидан сўнг Малайзия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Хуан Торрес Гарридо матубот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Ўйин аввалида хатога йўл қўйдик ва пенальтидан рақиб ҳисобни очди. Ҳисобда ортда бораётганимиздан кейин ҳужумга урғу беришга мажбур бўлдик. Иккинчи голда ҳам хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Кейинги ўйинларда камроқ хатога қилиш ва кўпроқ натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги фарқ қанчалик билинди?

- Ўзбекистон терма жамоаси жуда кучли. Бунга ўзингиз гувоҳ бўлдингиз. Терма жамоа бош мураббийи ҳам узоқ вақтдан бери ишлаб келмоқда ва яхши жамоа ташкил қилган.

- Кейинги учрашув ҳақидаги фикрингиз? Кейинги рақибимиз Вьетнамга қарши учрашувда ғалаба қозонишимиз учун нималарни ўзгартиришимиз керак?

- Бугунги ўйин намойиш этганидек, биз самаралироқ ҳужум қилишимиз керак. Кўпроқ тўпга эгалик қилсак ва кўпроқ ҳужум қилсак натижа яхши бўлади деган умиддаман.

- Малайзия терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолати яхши эмаслигини бугунги учрашув кўрсатиб берди. Ушбу муаммони қандай ҳал этмоқчисиз?

- Учрашувлар оралиғи жуда қисқа. Тезроқ тикланишга ҳаракат қилишимиз керак. Ҳар икки кунда ўйин ўтказиш осон эмас, лекин бу бизга баҳона бўла олмайди. Барча терма жамоалар шундай график бўйича ўйнашмоқда. Вьетнам ва Қувайтга қарши кечадиган баҳсларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш асосий мақсадимиз.


Rating: +10   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика