Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Максим Шацких: "Хатто ҳакамлар ҳам қачон рекорд гол уришимни сўрашган" News

Максим Шацких: "Хатто ҳакамлар ҳам қачон рекорд гол уришимни сўрашган"

Украинанинг "Говерла" жамоаси ҳужумчиси Максим Шацких Украина премьер-лигасида ўрнатган рекордига кўп эътибор бериш керак эмас деб ҳисоблайди.

Ўзбек ҳужумчиси Украина чемпионатида ўзининг 124-голини уриб "Динамо"нинг ҳозирги мураббийи Сергей Ребровнинг натижасини яхшилади.

"Ҳа, гол урдим. Аммо жамоамга ижобий натижа олиб келмадим. Тўғрисини айтаман, рекорд ҳақида жуда кўп ўйлаганим йўқ. Сўнгги вақтларда журналистлар фақат шу тўғрисида қизиқишаётганди. Ҳакамлар эса "Қачон гол урасан" деб сўрашни бошлашган эди.


-Сиз нима деб жавоб бердингиз?

Шундай дедим: Ўзингизни босинг, ҳаммаси бўлади - гол мендан ҳеч қаерга қочиб кетмайди. Шундай ҳам бўлди.Энди яна олға интилишда давом этаман - шуғулланаман, ўйнайман, тайёрланаман.


-Сиз чемпионатни илк турида икки гол урдингиз, кейин кетма-кет бешта ўйинда рақибни ранжитмадингиз. Рекорд голини уриш нияти сизга майдонда ҳалақит бермадими?

Йўқ. Агар рекорд ҳақида ўйлайверганимда, бу менга ҳалақит қилиши аниқ эди. Мен рекордни ўйламасликка ҳаракат қилдим. Мен ҳужумчиман, ҳужумчи эса гол уришга ёки голга пас беришга ҳаракат қилади. Бу барча ўйинларда ҳам амалга ошавермайди.


-Ўйиндан сўнг кўплаб табрикларни қабул қилгандирсиз. Сергей Ребров қўнғироқ қилмадими?

Ким билан гаплашсам, ўша менга "Ребров қўнғироқ қилдими?" деб сўрайди. Ўйлашимча, ҳозир уни бунданда муҳимроқ ишлари бор. "Динамо" "Шахтёр" билан ўйнади. Шу сабабли у машғул бўладиган ишлар кўп. Фикримча, у менга ўхшаб бундай ишларга катта эътибор бермайди" - дейди Шацких.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика