Latest news

12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  6 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  4 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  4 10:20Неймар яна жароҳат олди  5 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  10 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10

Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз” News

Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”

ОЧЛ 2 “Б” гуруҳидаги “Аркадаг” - “Андижон” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда дастлаб "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких ҳамда дарвозабон Эржан Токотаев иштирок этишди. 

- Саволим Эржан Токотаевга. Сиз яқинда Қирғизистон терма жамоаси сафида CАФА мусобақасида қатнашдингиз ва жароҳат олдингиз. Ҳолатингиз қандай? Эртанги учрашувга тайёрмисиз?

- Биринчи навбатда қайғурганингиз учун раҳмат. Жароҳатдан сўнг даволаниб олдим. Ҳозирги пайтда баҳсга тайёрман.

- Савол Эржан Токотаевга. Сиз у ерда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадингиз. Рақибни ўзига яраша билдингиз. Шундай экан, учрашувдан аввал қандайдир босим йўқми?

- Ҳеч қандай босим йўқ. Албатта, қизиқарли жамоа, ўзининг кучли томонлари бор. Халқаро катта тажрибага эга жамоа. Шунинг учун бизни қизиқарли баҳс кутяпти. Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. 

- Савол Максим Шацкихга. Сиз илгари “Пахтакор” билан туркман жамоаларига қарши иштирок этгансиз ва ўзаро ўйинларда тажрибангиз бор. Масалан, дуранг бўлганди. "Аркадаг" янги ташкил этилган жамоа. ОФК “Чақириқ Кубоги”ни ҳам ютди. Бу клубни кучли ва кучсиз томонларини ўргандингизми?

- Биринчи навбатда ҳаммага хайрли кеч. Биз жамоа хақида максимал маълумот олишга эришдик. CАФА турнири орқали ҳамма ўйинларини таҳлил қилдик. Жамоани ўтган йилги “Чақириқ Кубоги”даги ярим финал ва финал ўйинларини кўриб чиқдик. Бизда таҳлил қилиш учун етарли вақт бўлди. Гуруҳдаги биринчи ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. Эртага биз Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнашимизни тушиниб турибмиз. Терманинг 99 фоиз ўйинчилари “Аркадаг” жамоаси ўйинчилари саналади. Биз бу ўйинга жиддий тайёрландик. Аксига олиб биз бу турнирда янгимиз. Ўйлайманки, эртага қизиқарли ва жиддий ўйин бўлади. Тезкор ва тартибли ўйин намойиш этамиз, деб умид қиламан. Асосийси, натижа. Биз бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, табиийки, ғалаба учун ўйнаймиз.

- Максим Александрович, жамоангизнинг ҳозирги ҳолати қандай?

- Ҳаммаси яхши. Парвозимиз ҳам яхши бўлди. Ўйинга қилган режамизни амалга оширамиз, албатта.

- “Андижон” ОЧЛ 2 да янги жамоа. “Аркадаг” ҳам дебютини ўтказади. Гуруҳдаги жамоаларнинг имконияти ҳақида нима дея оласиз? 

- Ўйлайманки, тўртала жамоанинг вазифаси гуруҳдан чиқиш. Ҳеч ким буни яширмайди. Бизда ҳам шу мақсад. Эртагалик ўйин орқали мақсад сари олдинга борамиз.

- Эшитишимизча, “Андижон” таркиб масаласидаги ишларини ҳали тўлиқ якунламаган ва таркиб кучайтирилиши кутилмоқда экан...

- Режамиз бор, ҳали ҳеч нарса айта олмайман. Лекин ҳозир ҳам изланишдамиз.

Rating: +1   

Comments

+3   
17 sep 09:58:25
Пахтакорим
Шацкихга ишонч йўқ! Лекин Андижонга омад тилайман! Ғалаба билан қайтишсин!
+2   
17 sep 10:40:08
mirabzal
макс хар доим шунака кариллийди ухшамий колса бохона кидиради
+1   
17 sep 13:53:01
Bashim Soyunov
Arkadag öňe. Nasib bolsa Andijani ýutamiz
   
17 sep 21:42:05
تعمورخن ومار خجا
Gʻalaba uchun oʻynash uchun xujum qilish kerak gol urish kerak chumoʻ nima raqib oʻziga oʻzi urib bersinmi bu shatskix murabbiy emas buni qancha tez xaydasa shuncha yaxshi Andijonga
   
17 sep 15:51:40
nerazzuri
Максим бор масалигдан овкат тайёрлаябди ахир , Анжан таркиби эса уртачадан хам пастрок , хуллас мазги с.кмай омад тилаб куйорайлик бугун а.
   
17 sep 12:55:40
Shamsiddin Matnazarow
DIKAT AGAR BIRDAN YUTKAZSA BOHANA TOYAR SUYNI MOYDONDA BIZNIKILARGA KIYN BOLDY .VO COTKI BOHANA ARKADAG HAM SHU POLYADA OYNIDI SHAKSKIY.
   
17 sep 12:05:51
Жалоладдин Мухаммадович✈
Reply to comment by Пахтакорим
Шацкихга ишонч йўқ! Лекин Андижонга омад тилайман! Ғалаба билан қайтишсин!
Ишонч бўлмаса нима керак уни мураббий қилиб
   
17 sep 11:25:27
Gggkchjfig Gofifyu
Турдимуродовни олиб колиш керак эди фойдаси тегарди
   
17 sep 10:31:31
Real.M & Chelsi
Andijon yaxshi bir pleymeker va zo'r hujumchi kerak
   
17 sep 09:57:30
Leader RM
Факат-факат омад омад омад!
   
17 sep 09:16:08
Izzatillo89!
Омад.
-1   
17 sep 17:22:46
ss
Бу кариллаш эмас футболда дух катта рул уйнайди уйиндан олдин хаяжон булади шунда тренер духни кутарса уйинчиларда узига булган ишонч ортади Шацких атайлаб шундай гапиради бу мактаниш эмас шунчаки тактика ни Бир Кисми.Катарда уйнаган Куинтано деган уйинчи буларди япон корейслар бн Катар уйнаганда хотиржам куркмасдан уйнарди наоборот корес японлар ундан чучиб уйнашарди чунки у лотин америкалик булгани учун унга корейс японлар хеч нарса эмасди колган катарликлар куриб уйнашарди футболда шундай нарса бор агар куркмасез босим булмайди бемалол уз уйнингзни курсатасиз дух уйин бошидан тушса уйин пайти мандараж булиб нима киларни билмайди футболист шундай экан Шацких жуда тогри килади уйиндан олдин психическихй атака килиб
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика