Latest news

21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  0 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  1 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  0 20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  32 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  19 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  7 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  3 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  5 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  4 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0

Максим Шацких: "Ҳар бир соврин футболчи ва мураббийлар учун жуда муҳим" News

Максим Шацких: "Ҳар бир соврин футболчи ва мураббийлар учун жуда муҳим"

Ўзбекистон Суперкубоги учун беллашувдан аввалги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманнинг биринчи қисмида "шерлар" устози Максим Шацких ва ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков иштирок этди. 


"Эртага ўйин қизиқ бўлиши аниқ. Биз чиройлироқ футбол ўйнаш учун бор салоҳиятимизни ишга соламиз ва умид қиламанки, ўйин мухлисларга ёқади. Мухлисларни стадионда кутиб қоламиз ва биз эса майдонда чиройли футбол намойиш этамиз. Натижани эса ўйиндан кейин билиб оламиз", - деди Максим Шацких.


Одил Ҳамробеков: "Эртанги учрашув ўз номига мос. Финалларда хатолар кечирилмайди. Жамоа билан эртанги учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик ва эртанги учрашувга тайёрмиз".

- Август ойидаги "Пахтакор"нинг зич тақвимидаги сўнги ўйинлардан бири, устига-устак ушбу рақиб билан бир ҳафта олдин тўқнаш келган эдингизлар. Эртанги учрашув сиз учун қанчалик принципиал аҳамиятга эга?
"Ҳар бир соврин футболчи ва мураббийлар учун жуда муҳим. Соврин тарихда қолади ва ушбу совринни қўлга киритиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Эртага кубок финали ва ушбу совринни ҳеч ким рақибга бериб юборишни хоҳламайди. Эртага сифатли ўйин ва ўзимиз истаган натижага эришамиз деган умиддаман".

- Суперлига доирасида кечган "Насаф"га қарши учрашувда жамоанинг асосий футболчиси Драган Черансиз "реализация" бўйича муаммоларга дуч келди. Эртанги учрашувда Черанни ҳисобга олмасак, қўшимча режангиз борми?
- Ўзгариш бўладими йўқми ертага билиб оламиз. Ўз режамни айтиб қўйишим мантиққа тўғри келмайди. Таркибни ўйиндан аввал аниқлайман. Чемпионат ва кубок баҳсларини солиштириш нотўғри деб ўйлайман. Чемпионат узоқ вақт давом этадиган мусобақа, кубок баҳслари эса хатони кечирмайди ва бор йўғи бир ўйин ўтказилади. Ўйинга тайёргарлик ҳам бошқача бўлади. Эртага "Пахтакор" намойиш этадиган ўйин, бир ҳафта олдинги ўйиндан фарқ қилади.



- Кубок ва чемпионат баҳсларининг фарқи бор дедингиз. Айнан футболчи ва мураббийлар учун ушбу учрашувлар қандай фарқга эга? Қаршида кечган ва эртага бўлиб ўтадиган ўйин футболчилар учун қанчалик фарқ қилади, балки тайёргарлик ва мотивация бошқача бўладими?
"Сиз айтиб ўтган жиҳатларда ўзгаришлар бўлмади. Биз ўйинларни таҳлил қилиб чиқдик. Рақибнинг сўнги ўйинини кўрмадик, сабаби биз эртага ўзимизнинг ўйинимиздан келиб чиқиб ўйнаймиз. Қаршида бўлиб ўтган учрашувда жамоага ғалаба қозониш учун етишмаган жиҳатларни тўғирлаймиз".

- Ўзимизнинг ўйинимиздан келиб чиқиб ўйнаймиз деяпсиз, демак эртага "Пахтакор" кўпроқ ҳужум қилиб, тўпга кўпроқ эгалик қиладими?
- Қаршидаги ўйинда ҳам шундай ҳолат бўлган эди. Қаршида фақат кўп голли вазиятлар ярата олмаган эдик. Сўнги учрашувдан сўнг айтиб ўтганимдек, ҳозир жамоада сўнги пас ва вазиятни якунлаш бўйича муаммо бор. Ушбу муаммони тез орада бартараф этишимизга ўзингиз гувоҳ бўласиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика