Latest news

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  7 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Максим Шацких: "Гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлашимизга шубҳа қилмаяпман" News

Максим Шацких: "Гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлашимизга шубҳа қилмаяпман"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида фикрларингиз?

- Бу кубок учрашуви, биринчи учрашувимиз. "Пахтакор" қайси турнирда иштирок этишидан қатъий назар, энг максимал даражадаги вазифа юклатилади. Бугунги ғалабамиз гуруҳдан чиқиш учун муҳим қадам бўлди. Ўйиндан аввал режа қилганимиздек кўп вазиятлар ярата олмагандирмиз, лекин 90 дақиқа давомида рақиб дарвозаси хавф остида бўлди. "Пахтакор"нинг асосий таркиби чемпионат ва кубок баҳсларида ҳам иштирок этмоқда. Футболчилар жисмоний жиҳатдан кўп куч сарфлашмоқда, сабаби ёш футболчилар терма жамоа йиғинига жўнаб кетишган. 

- Ёзда Банашак ва Папава каби легионерларга жавоб бериб, таркибни кучайтириш режалари борми?

- Трансфер ойнаси очилиши билан, биз ўз ишимизни бошлаймиз. Ўзингиз биласиз, заҳира ўриндиғида фақат ёш футболчилар ва улар ҳали асосий таркибда ўйнаб кета олиши қийин масала. Ёзда янги трансферлар амалга оширамиз, сабаби бизни чемпионлар лигаси учрашувлари кутиб турибди.

- Бир нечта учрашув олдин "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган эди. Бугунги учрашувда эса "Сўғдиёна" анча кучли ўйин ўтказди. Бунга сабаб "Пахтакор" бугун яхши ўйин кўрсата олмаганими ёки "Сўғдиёна" кучлироқ бўлдими?

- Рақибимиз яхши тайёргарлик кўрибди. Улар прессинг қилиб ўйнашга интилишди, лекин биз осонликча ушбу босимдан чиқиб кета олдик. Улар битта голли вазият яратишди ва ўша вазиятда дарвозабонимиз жамоани қутқарди, қолган вазиятларни хавфли демаган бўлардим. Албатта, чемпионат ва кубок баҳслари ўртасида катта фарқ бор. Мисол учун бугун ярим финал баҳси бўлганида, йигитлар ўйинга бошқа кайфиятда тайёргарлик кўришар эди. Биринчи учрашув бўлгани сабабли, бироз эркинроқ ҳаракат қилдик. Мен шахсий тажрибамдан келиб чиқиб айта оламанки, кубокдаги учрашувларга бўлган тайёргарлик чемпионат ўйинларидан бироз фарқ қилади. Ўйин сифати ёмон бўлмади. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлашимизга шубҳа қилмаяпман. Мисол учун, бугун биринчи маротаба гол ўтказиб юбормадик(кулади).

- Ҳужум қилишда ва реализацияда муаммолар пайдо бўлмоқда. Жамоанинг кўп голларига Черан муаллифлик қилмоқда. Бунга сабаб Ҳамдамов марказий ҳужумчи бўлиб ўйнаётганими?

- Биз бор имкониятимиздан фойдаланмоқдамиз. Таркибимиздаги кўп футболчилар айни дамда бизга ёрдам бера олишмаяпти. Муаммолар устида ишлашда давом этамиз. Бизни олдинда 10 кунлик танаффус кутиб турибди. Кейинги учрашувга қадар биз фақат ўзимизга таянишимиз керак. Сабаби кўпгина футболчиларимиз жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун, йиғинга жўнаб кетишди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика