Latest news

16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  0 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  22

Максим Шацких: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан" News

Максим Шацких: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"

ОЧЛнинг 1-тури доирасида "Ал Айн"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ўз фикрларини билдирди.

- Ҳайрли кеч. Илк навбатда бугун бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Иккинчидан, ушбу мағлубиятдаги барча айбни ўз бўйнимга оламан. Учинчидан, бу эндигина биринчи тур. Ҳали қўрқинчли ҳеч нима содир бўлмади. Ҳа, ўз майдонимизда мағлуб бўлганимиз аламли. Кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ гол ура олмадик. Рақибларда эса биздан кўра камроқ вазият бўлди, бироқ 3та гол уришди. Бу энди индивидуал маҳоратга боғлиқ бўлди. Бугун фақатгина шу жиҳатларда мағлуб бўлдик. Шу боисдан руҳни тушурмаслик керак. Ҳали олдинда ўйинлар кўп, охиригача курашамиз. Футболни тушунадиган одамлар, майдонда нималар бўлганини яхшилаб кўрди. Фақатгина индивидуал маҳорат эвазига мағлуб бўлдик. Бизда ҳам шундай вазиятлар бўлди, улардан фойдалана олмадик. Улардаги голли вазиятлар эса яримта имкониятдан урилди. Учинчи голни эса ўзимиз олиб келиб бердик. Буларнинг барчаси футболда бўлиб туради. Бугун уларнинг куни бўлди. Бизда эса ҳеч нима ўхшамади. Қўрқинчли жойи йўқ. Навбатдаги ўйинларга тайёрланишда давом этамиз, олдинда ОЧЛдаги 5 ўйинимиз бор. 

- Бугун барча одамлар нималар бўлганини кўрди. Саволлар бўлмаса керак.

- Асосийси, одамлар ҳолатни тушуниши керак. Футболда шундай кунлар бўлиб туради. Ҳали ўзимизнинг ҳам, рақибларнинг ҳам вазиятларини тахлил қилиб чиқамиз. Дарвозабонимизнинг шу уч голдан ташқари голдан қутқарган вазиятларини кўрганим ҳам йўқ. Ҳа, оддий зарбалар бўлиши мумкин, бироқ хавфли вазиятлар бўлмади. Ишлашда давом этамиз. Шунчаки, эгилиб турган бошнинг устидан кулиш ярамайди. Агарда футболни оз-моз тушуниб, бугунги ўйинни яхши тахлил қилган инсонлар бўлса, ёмон нарсалар ёзишмайди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан, бўлиб туради.

Rating: -62   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика