Максим Шацких: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"
14 mar 22:02
News
Максим Шацких: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"
- Ўйин ҳақида
"Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Ёшларда стабиллик етишмаслиги табиий. Биз нима айтган бўлсак тескариси бўлди. Ҳеч нарса ўхшамади. 3 та голни ҳам ўзимиз олиб келдик", — дейди Шацких.
-"Пахтакор" биринчи бўлимда майдон марказидан ўтолгани йўқ. Бу нима билан боғлиқ бўлди? Сардор Собирхўжаев нима учун майдонга тушмади?
- Ўйин барчасини кўрсатди. Ҳаво совуқ эди. Бундан ташқари майдон сифати. Лекин икки жамоа бир хил шароитда ўйнади. Сардор Собирхўжаев бетоб бўлиб қолди. Бу биз учун катта йўқотиш. Собирхўжаев марказда ҳужумларимизни ривожлантирарди, боғловчи бўлиб берарди. У бетоб бўлиб қолди ва бизга етишмади. Абдуманнонов ҳам ўзига кела олмаяпти.
- Бундай тор захира билан бутун мавсумда қийналиб қолмайсизми?
- Бу ҳақида аввал ҳам айтганман. Ёшлар ҳали тўлиқ тайёр эмас. Абдуманнопов ҳам бетоб. Сардорнинг хизматидан фойдалана олмадик. Бугун бизнинг кунимиз эмасди.
Comments
Хамма стадионда))))
Система ичидаги клуб.
Булмаса шунча имкониятлар булди,жуда булмаса шу пайтгача икки марта Узбекистон чемпиони булиши керак эди.
Nasaf bilan kelishilgan
Локомотив хонада уйнадими?
ТАРКИБИ УДАР ТАРКИБ КАМИДА 4ТАСИ ТЕРМАДА УЙНАЙДИ...
Сафсата,ёлғон ваъдалар,популистик гаплардан нарига утилмайди.
Уз тарихидаги энг хор Пахтакор шу булса керак.
Таркибни қара.
Қилинаётган ишларнинг мевасини курмоқчи булсангиз стадионга тушган мухлислар сонига боқинг!