Latest news

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман" News

Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких Ўзбекистон кубоги 3-тури доирасида "Сўғдиёна"га қарши кечган баҳсдан сўнг (3:2) матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида ҳеч нимани гапиришни хоҳламайман. Кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилдик. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак. Кетма-кет икки ўйиндан буён бир киши кам бўлиб ўйнамоқдамиз. Йигитларга раҳмат матонат кўрсатишмоқда. Биз камчиликда яхшироқ ўйнаяпмиз.

- Жамоа иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартирди. Жамоанинг биринчи таймда суст ўйинига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Билмайман. Бу ўтган мавсумдан қолган касалимиз. Ҳаво иссиқлик қилаяпти дейдиган бўлсам, икки жамоа майдонда тўп тепишмоқда. "Пахтакор" янгилик кутиш нотўғри, сабаби ўтган мавсумдаги таркибимиздан фақатгина уч нафар футболчи қолди. Бу катта ўзгаришлар рўй бераётганини англатади. Икки ойда ҳаммасини тўғирлашнинг иложи йўқ.

- Барибир натижа жамоа учун гапиради. Мана шундай натижалар фонида раҳбарият қандайдир кескин қарорга келиши мумкинми?

- Мен билмайман, бориб раҳбариятдан сўранг. Менинг жамоадаги келажагим ҳақида сўраяпсизми? Биз мавсум аввалидаёқ ўзгаришга қўл урилгани ҳақида эълон қилдик. Раҳбарият бунга рози бўлди ва вақт берди. Ҳозир майдонга чиқиб барча енгиб ташлаш иложсиз. Натижага секин асталик билан эришамиз.

- "Сўғдиёна"га қарши ўйинларда "Пахтакор" марказий ҳимоя ва ярим ҳимоядаги хатолари сабаблар гол ўтказиб юборяпти. Ушбу позицияларда муаммолар бор деб ўйлайсизми? Азмиддинов майдонга тушиб, ҳимоя марказини ушлаб бера олди.

- Азмиддиновни майдонга туширишни ҳатто хаёлимга ҳам келтирмаётгандим. Шаҳзод жароҳатидан кейин эндигина бир яримта машғулот ўтказди. Лекин уни майдонга туширишга мажбур бўлдик. Олимпиячиларимиз қайтиб келишди, аммо улар биз чарчадик ва ўйнашга кучимиз йўқ дейишди. Олимпиячиларимиз бундай ҳолатга келиб қолиши учун қандай машғулот ўтказишди, мен билмайман тўғриси. Ўйин ҳақида қўшимча гапириш тўғри эмас деб ўйлайман.



Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика