Latest news

07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  29 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1

Максим Шацких: "3 марказий ҳимоячи? "Навбаҳор" кучлилиги учун эмас" News

Максим Шацких: "3 марказий ҳимоячи? "Навбаҳор" кучлилиги учун эмас"

Coca-Cola Суперлигаси учинчи туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Навбаҳор" (2:1) ўртасидаги марказий учрашувидан сўнг мезбонлар устози Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Ҳаммага хайрли кеч. Ўйиндан олдин барча кутганидек, ҳақиқий дерби бўлди. Ўзининг эмоциялари, голлари билан шундай бўлди ҳам. Илк навбатда биз мухлислар учун ўйнаймиз. Ўйлайманки, улар биздан рози бўлишди.

- Жамоа бугун мавсумда илк бор 3 нафар марказий ҳимоячи билан ўйнади. Бунга сабаб тактикангизга футболчилар етишмаганими ёки "Навбаҳор" кучли эканлиги учунмиди?

- "Навбаҳор"нинг кучлилиги учун эмаслиги аниқ (кулади). Ҳайратланманг, кейинги ўйин умуман бошқа тактика ва схема остида кечиши мумкин. Барчаси футболчиларнинг кучли ва заиф жиҳатларига, умумий ҳолатига боғлиқ бўлади. Ҳар бир учрашув учун стратегия тузамиз. Ким билан ўйнашимизни фарқи йўқ, рақибни тўлиқ ўрганиб чиқамиз. Барчасини ўрганиб чиққан ҳолда рақибга нима таклиф қилишимизни ва рақибларнинг кучли жиҳатларини кучсизлантиришни режа қиламиз.

- Сиз ҳар доим тўғрисини айтасиз. Бугунги ҳакамликка неча баҳо қўйган бўлардингиз?

- Менинг гапларимни ҳурмат қилишингиздан хурсандман. Мен ўзим учун ҳақман. Ҳакамларга баҳо қўймаган бўлардим. Ҳамманинг ўз виждони бор. Барчасини ҳакамлар қўмитасига қолдирамиз. Улар ушбу ўйинни томоша қилишади. Тўғрисини айтаман, такрорий лавҳаларни кўрдим. Менимча, биринчи пеналти йўқ эди. Иккинчи пенальтида эса жарима майдончаси ичида футболчилар кўп эди. Ниманидир аниқлаш қийин бўлди. Барчасини қўмитага қолдирамиз.

- "Пахтакор" аввалги турларга қараганда кучлироқ ўйнади. Ўтган турларда жамоага нима етишмади, бугун жамоа ниманинг эвазига зафар қучди?

- Биз ютганимизнинг ўзи олдинги турлардан кучлироқ ўйнаганимизни англатади. Умуман олганда кўп нарса ўзгаргани йўқ, асосийси таблодаги рақамлар бўлди. Кўп комбинация қилиб, хавфли ҳужумлар ташкил этиб, гол ура олмаслигингиз ҳам мумкин. Бу ҳеч ким учун ёқимли эмас. Бугунги баҳс биз учун жуда муҳим эди. Аммо кўпчилик тушуниб турибдики, ушбу ғалабадан кейин келгуси ишларимиз яхшиланиб боради. Навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Эртага ўтган ўйинлардаги мағлубиятни ёддан чиқаришади. Йигитлар термага чақирилишган. Асосийси уларнинг соғлом қайтиши бўлади.

- Рашидовнинг захирада қолдириши нима билан боғлиқ?

- Бу жисмоний тайёргарликдан келиб чиқиб қилинди. Бизга етиб келгунча деярли 2 ой шуғулланмаган. Шундай бўлиши ҳам керак эди. Унинг ҳолатини тиклаб боришга уриняпмиз. Термадаги футболчиларимиз қайтгунча, у ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр бўлиб қолса керак ва биз бошқа Рашидовни кўрамиз деган умиддаман.

- Ёшлар термамиз жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Бу яхши, аммо энди 8 футболчисини ЖЧга жўнатган ҳолда "Пахтакор" энди 3-4 ойлик режа тузадими?

- Бу биз учун ҳақиқий муаммо. Буни биринчи марта таъкидламаяпман. "Пахтакор"дан барча ёшдаги термаларга умумий 38 нафар киши жалб қилинади. Бу балки яхшидир, "Пахтакор" термаларнинг ҳомийсидек. Футболчиларга ҳам бу яхши. Улар учун терма асосий мақсад ва шу орқали кўтарилишни истайди. Ҳаёт шунақа. Биз қайднома тайёрлаганимизда буни ҳисобга оламиз. Аммо чегарасиз равишда футболчиларни рўйхатдан ўтказиб бўлмайди. Балки U-20 термамиздаги барча футболчилар ҳам асосий таркибда ўйнамас, бироқ улар яқин вақтлардаги асосий жамоанинг захираси бўлади. Улар исталган вақтда асосий таркибда ҳам захирада ҳам бўлишга тайёр. Албатта, U-20 термамиз тўртликка киргани ва финалга чиққанидан жуда хурсанд бўлдим. Жаҳон чемпионати қизиқроқ. У ерда бошқа мактаблар, академиялар фонида кучлимизми ёки йўқлигини билиб оламиз. Африка, Осиё, Европа каби қитъалар вакиллари билан куч синашиш орқали даражамиз очилади. Биз тўғри йўналишдамизми ёки йўқ билиб оламиз.

- Диёр Холматовни асосий таркибда туширдингиз. Унинг даражаси ўйинга мос келдими? 

- У яхши ўйин ўтказди. Биринчи таймда катта иш қилди, шунчаки захирадагиларга имкон бериб, ўйинимизни янада кучайтиришимиз лозим эди. Чунки 90 дақиқа мобайнида ҳеч қайси футболчи ўзининг тезкор ўйинини кўрсата олмайди. Унга бугун эътироз йўқ. У талабларимизни бажаришга ҳаракат қилди. Аммо умид қиламанки, навбатдаги ўйинларида у ҳужумда янада агрессивроқ ўйнайди. У қўлидан келганича ўйнади, унга офарин деб қоламан.

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика