Latest news

10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  2 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  0 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  1 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  4 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  19 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  2 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  23 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  12 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  5 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5

Максим Шацких 2009 йилда "Бунёдкор" таклифини рад қилган экан News

Максим Шацких 2009 йилда "Бунёдкор" таклифини рад қилган экан

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Максим Шацких кеча championat.asia сайтининг "Тезкор студия" лойиҳаси меҳмони бўлди.

Ушбу лойиҳада бугунги кунда "Ротор" клуби бош мураббийи ёрдамчиси бўлиб ишлаётган Максим Шацких ўзбек клубларидан таклиф бўлганми деган саволга жавоб қайтарди.

"2009 йил бошида молиявий томондан бақувват бўлган "Бунёдкор" клуби раҳбарияти мен билан алоқага чиққанди. Улар билан гаплашгандим. Аммо "Динамо"да қолсам Европа чемпионлар лигасида ўйнардим, шу боис "Бунёдкор" таклифини рад қилишга тўғри келган. Агар "Бунёдкор"га ўтганимда секин-аста фаолиятимни тугатишга яқин келган бўлардим. Тўғри ўшанда "Динамо"даги фаолиятим бундай афсусланарли тарзда якунланишини билмагандим", - деди Максим Шацких "Тезкор студия"да.

Маълумот учун, Максим Шацких Киевнинг "Динамо" клубида 1999-2009 йиллар давомида 215та ўйинда майдонга тушган ва 97та гол урган. 2009 йилнинг май ойида футболчи "Динамо"ни тарк этганди.


Қуйида кечаги "Тезкор студия"ни томоша қилиш мумкин:



Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика