Мағлубиятни унутиб қўйганлар ёхуд энг узун мағлубиятсиз сериялар
05 dec 2014 18:00
News
Мағлубиятни унутиб қўйганлар ёхуд энг узун мағлубиятсиз сериялар
Бугун эътиборингизга Sports.ru сайтида тақдим этилган узоқ муддат мағлубиятсиз серияни амалга оширган 10та жамоа ҳақида маълумот берамиз.
10. "Ноттингем Форест" - 42та учрашув (26/11/1977дан 9/12/1978гача)
Ажойиб мураббий Брайан Клаф томонидан бошқарилган "Форест" Британияда 70 йиллар охирининг буюк жамоаси бўлган. Буни 42та ўйинли мағлубиятсиз сериядан билиб олишимиз мумкин. "Ноттингем" бу учрашувларнинг тенг ярмида дуранг ўйнган, натижада Англия биринчи дивизионида ва Чемпионлар Кубогида ғолиб бўлади. Бу жамоанинг энг ишончли ғалабасиз "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда бўлган ва ўша баҳсда "Форест" 4:0 ҳисобида рақибни мағлуб этган. Бу учрашувларнинг барчасида фақатгина 16 нафар футболчи иштирок этган.
9. "Динамо Бухарест" - 47та учрашув (26/5/1991дан 26/9/1992гача)
"Динамо"нинг 47та мағлубиятсиз учрашувидан иборат бўлган серияси 1991/92 йилги мавсумда қайд этилган. 21та ғалаба ва 13та дурангдан сўнг "Динамо" нафақат чемпиона совринини қўлга киритишади, балки ўзларининг рақиби ҳисобланган "Стяуа" рекордини ҳам янгилашга уриниб кўришади. Аммо динамочилар умидлари йўққа чиқади ва рекорд янгиланмайди.
7-8. "Ювентус" – 49та учрашув (15/5/2011дан 3/11/2012гача)
"Юве" "Милан"нинг рекорди ҳақида жуда кўп ўйлаган кўринади, сабаби туринликлар 50-ўйинда "Интер"га мағлуб бўлади. 38 учрашувли ғалабали 2011/12 йилги мавсумда "Қари синьора"да 23та ғалаба ва 15та дуранг бўлган. Туринликлар бу билан тўхтаб қолмай, кейинги мавсумда ҳам тўққизта ғалаба ва бир дурангга эришишади. 2012 йилнинг ноябрь ойида "Интер" "Ювентус"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ғалабали серияни тўхтатиб қолади.
7-8. "Арсенал" – 49та учрашув (7/5/2003дан 24/10/2004гача)
49та ўйинда мағлуб бўлмаган "Арсенал" жангчилари АПЛда рекорд ўрнатади ва хатто кейинги мавсумда ҳам "тўпчилар" бу серияни тўхтатмасликка уринади. Аммо "Манчестер Юнайтед" лондонликларга катта тўсиқ бўлади ва манкунианлар илк мағлубиятга сабаб бўлади. 49та ўйиндан фақат 13таси дуранг билан якунланади.
6. "Аякс" – 52та учрашув (28/8/1994дан 14/1/1996гача)
Луи ван Гал бу ғалабали серияда "Аякс"нинг бош мураббийи эди. Бу жамоада Голландия чемпионатининг уч мавсумида 52та ўйинда мағлуб бўлмайди.
1995 йилда "Аякс" ўйида, Голландияда ва Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиб тарихий муваффақиятга эришади. Ўша йилги таркибда Эдгар Давидс, Эдвин ван дер Сар, Марк Овермарс, Кларенс Зеедорф ва Патрик Клюйверт каби футболчилар бўлган.
5. "Порту" – 53та учрашув (22/11/1994дан 23/03/1996гача)
Португалия гигантларини ўша йиллари афсонавий Сэр Бобби Робсон (ёрдамчиси Жозе Моуриньо) бошқарган ва улар азалий рақиблари ҳисобланган "Бенфика"нинг рекордини такрорлашга уч қадам қолганда мағлуб бўлишган. Бу мағлубиятсиз серияда улар чемпионлик совринини қўлга киритишган. Нима ҳам дердик, ёмон эмас!
4. "Бенфика" – 56та учрашув (24/10/1976дан 1/9/1978гача)
Айнан "Бенфика" Португалиянинг рекордчиси ҳисобланади ва бу натижа 1978 йилда ўрнатилган. "Бургутлар" ўшанда Эйсебио билан хайрлашишади, аммо 56та учрашувдан иборат мағлубиятсиз серияга муаллиф бўлишади.
3. "Милан" – 58та учрашув (26/5/1991дан 21/3/1993гача)
"Милан" мағлубиятсиз серия бўйича Европада учинчи ўринда туради. Улар А серияда биринчи бўлиб мағлубиятга учрамай соврин қўлга киритади. Қизиқ, бу серия "Парма" билан бошланган ва шу клуб билан тугатилган.
2. "Селтик" – 62та учрашув (20/11/1915дан 21/4/1917гача)
"Селтик"га фақат Британия рекордчиси номи эмас, балки мағлубиятсиз серияни амалга оширган Европадаги иккинчи жамоага айланади. Бу муваффақият деярли 100 йил олдин ўрнатилган ва деярли 70 йил давомида биринчи ўринда бўлиб туради. Шотландлар 1916/17 йилги мавсумда деярли мағлуб бўлмайди ва фақат "Килманрок" сўнгги турда "Селтик"нинг оёғидан чалади. Улар бу серияда 162та гол уриб, бор-йўғи ўз дарвозаларидан 26та тўп ўтказиб юборишган.
1. "Стяуа" - 104та учрашув (17/8/1986дан 9/9/1989гача)
Расмий ўйинларда мағлуб бўлмаслик бўйича жаҳон рекорди Бухарестнинг "Стяуа" клубига тегишли. Уларнинг мағлубиятсиз серияси (бу учрашувларнинг кўплари шубҳали якун топган) 104та ўйин давом этган.
Уч йилу уч ой мағлубиятга учрамаган "Стяуа" ички чемпионатда кўплаб совринларга эга бўлади ва асосийси Шарқий Европа Чемпионлар Кубогида ғолиб бўлади. Шубҳали натижаларга Руминия раҳбарияти ва сиёсатчи Николаэ Чаушеску алоқаси бор. Миш-мишларга кўра, айнан унинг ҳакамларга босими, футболчиларнинг ноҳақ бир жамоадан иккинчи жамоага ўтиши туфайли бу фантастик натижа қўлга киритилган.
Жасур Асланов таржимаси
Comments