Latest news

21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  0 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  4 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  4 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  9 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  3 19:03Хави "Барса"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга чек қўйди  2 18:35"Манчестер Юнайтед" Кварацхелияга қизиқмоқда, аммо футболчининг нархи трансфер имкониятини шубҳа остига қўймоқда  2 18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  4 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  9 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  20 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  6 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  3 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  3

Мадрид дербисидан олдин пайдо бўлган саволлар News

Мадрид дербисидан олдин пайдо бўлган саволлар

Бугун тунда миллионлаб мухлислар эътибори Мадрид шаҳридаги беллашувга қаратилади.

1. "Севилья" билан ўйин "Реал"га қандай таъсир қилади?

Жамоа дастлабки дақиқалардан ҳужумга отиладими ёки "ёпилиб олиб", эҳтиёткорлик қиладими. Лопетеги "Севилья" билан ўйинга қадар асосий урғуни тўпга эгалик қилиш ва паслар сонига қаратаётганди. Лекин "Атлетико"га қарши ҳам мураббий яна ўша тактикани танлармикин?

2. Симеоне вазиятдан фойдаланиб "Бернабеу"да "биринчи рақам" бўлиб ўйнармикин?

Сўнгги дербилар "Атлетико" мураббийи асосан марказда кураш ва кескин ҳужумлардан фойдаланаётганди. Лекин балки Чоло ўзининг энг яхши спорт формасида бўлмаган "Реал"ни буткул "мазасини қочиришга" уриниб кўрар?


3. Асосий таркибни танлашда мураббийларни охиригича ўйлантирадиган позициялар

Бу ерда муаммолар "Реал"да кўпроқдек. Жароҳатидан фориғ бўлган Дани Карвахаль таркибга қайтади ва ўнг қанотда ўз жойини эгаллайди. Начо катта эҳтимол билан ўтган учрашувда жароҳат олган Марселони йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилади. Аппендицит сабаб Иско жамоласига ёрдам бера олмаслигини инобатга олсак, марказда кимлар ҳаракат қилиши борасидаги саволларга ўрин қолмаяпти чоғи. Лопетеги учун асосий бош оғриғи дербида дарвозани кимга ишониб топшириш: Куртуа ёки Навас?


4. Экспериментлар ва кутилмаган қарорлар бўлармикин?

Ҳам турнир жадвалига, ҳам жамоанинг руҳий ҳолатига катта таъсир ўтказувчи учрашув олдидан ҳар икки мураббий таваккалчиликка қўл урмаса керак. Назаримизда, ҳар икки мутахассис ҳам синалган таркиб, футболчиларни майдонга туширади. Принципиал рақиб билан ўйинлигидан ташқари, унчалик омадли бўлмаган стартдан сўнг, Ла Лигага белгиланган вазифани бажариш янада қийинлашишишини ҳамма тушуниб турибди. 


Омонжон Тўхтамирзаев таржима қилди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика