Latest news

18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  3 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  18 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5

Любинко Друлович: “Келаси учрашувга боримизни бериб тайёрланамиз” News

Любинко Друлович: “Келаси учрашувга боримизни бериб тайёрланамиз”

Бироз аввал якунига етган Саудия Арабистони ва Ўзбекистон Олимпия терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг матубот-анжумани ўтказилди. Анжуманга дастлаб терма жамоамиз устози Любинко Друлович келди.

“Жуда қийин ўйин бўлди. Дам олиш учун кам кун бўлгани барибир ўз сўзини айтди. Лекин бугун ёмон ўйнамадик. Кўпроқ имконитяларга эга бўлдик. Биргина Бобир Абдухолиқовда 3 та яхши вазият бўлди. Афсуски, фойдалана олмадик. Ўйин охири рақиб учун омадли ўтди. Саудияликларни ғалаба билан табриклайман. Энди келгуси ўйинларга яхши тайёрланишга ҳаракат қиламан”, – деди Любинко Друлович.

– 1 йилдан бери Ўзбекистон терма жамоасидасиз. Нима деб ўйлаймиз, нега Миллий терма жамоамиз ҳам, ёшларимиз ҳам ўйин охирида имкониятни бой бериб қўймоқда?

– Билмадим. Бунга изоҳ бериш қийин. Бугунги ўйиндагидек биргина хато вазиятни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Футбол шуниси билан ҳам бошқа спортлардан фарқ қилади. Бугунги ўйин ўтиб бўлди. Энди буни унутган ҳолда бор эътиборимизни кейинги баҳсга қаратамиз.

– Бугун мағлубият бўлса-да, Олимпиада йўлланмаси учун имкон бор. Йигитларни тайёрлашга улгурасизми?

– Аввало, натижага эришиш учун ўзимизни ишонтира олишимиз керак. Энди кейинги ўйинга боримизни бериб тайёрланамиз. Ҳозир йигитларни ҳам руҳий жиҳатдан тайёрлаш керак. Олимпиадага йўлланма қўлга киритиш Ўзбекистон учун қандай муҳим аҳамият касб этишини тушиниб турибмиз. Насиб қилса, келаси учрашувда бу ишончни оқлаймиз.


Rating: -183   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика