Latest news

18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  2 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  6 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  6 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  9

Любинко Друлович: "Жанубий Корея олимпия термаси билан ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам фойдали бўлади" News

Любинко Друлович: "Жанубий Корея олимпия термаси билан ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам фойдали бўлади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Жанубий Корея олимпия термаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Мазкур ўйин олдидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устози Любинко Друлович ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди:

- Осиё чемпионатига ҳозирлик жараёнини давом эттиряпмиз. Тайёргарлик доирасида бир қатор яхши савиядаги рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этилмоқда. Мана олдинда Осиёда ўз ўрнига эга бўлган Жанубий Корея олимпия термаси билан 2 та ўйин турибди. Тўғри, биз ушбу терма жамоа билан қитъа чемпионатида бир гуруҳдан ўрин олдик. Лекин мазкур ўртоқлик ўйинини ўтказиш бўйича биз қуръадан анча аввал келишиб олган эдик. Ишончим комил, Жанубий Корея олимпия терма жамоаси билан бўладиган ўйинлар биз учун ҳам, ўз навбатда рақиб учун ҳам фойдали бўлади. Таркибдаги футболчилар ҳаракатига баҳо бериш имконига эга бўламиз, қолаверса қайси жиҳатлар устида янада кўпроқ ишлаш зарур эканини билиб оламиз.

Ушбу ёш тоифасида терма жамоаларимиз олдин ҳам тўқнаш келган. Лекин олдинги ўйин билан солиштирганда таркибда айрим янги ўйинчилар бор. Ҳозирги таркибимизнинг, мисол учун, Осиё ўйинларида қатнашган таркибдан фарқи бор.

Умуман олганда, олдиндаги ўртоқлик ўйини ҳар икки терма жамоа учун ҳам фойдали бўлишига аминман, - деди сербиялик мураббий.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика