Latest news

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  4 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Любинко Друлович: "Жаҳоннинг кучли терма жамоаларидан бирини мағлубиятга учрата олдик" News

Любинко Друлович: "Жаҳоннинг кучли терма жамоаларидан бирини мағлубиятга учрата олдик"

11 июнь куни Наманганда ўтказилган Ўзбекистон ва Миср олимпия терма жамоалари (3:2) ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашувидан кейин терма жамоамиз бош мураббийи Любинко Друлович ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўртоқлик учрашувлари ўзбек футболи ривожи учун фойдали ва мухлислар ушбу ғалабалардан хурсанд бўлишди.

Миср олимпия терма жамоаси жуда жиддий рақиб. Мисрликлар олдинги ўйинларда АҚШ терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, Голландия термасига муносиб қаршилик кўрсата олишган. Биз ўша учрашувларни ўрганиб, таҳлил қилгандик. Қисқаси, шогирдларим жаҳоннинг кучли терма жамоаларидан бирини мағлубиятга учрата олишди ва менимча, Андижон ҳамда Наманганда қозонилган ғалабалардан мухлислар ҳам завқ олишди, деб ўйлайман.

Фурсатдан фойдаланиб, бугунги баҳсда бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлган наманганлик мухлисларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ишқибозлар 12-ўйинчи ҳисобланишади. Футболчиларга ушбу ўйинлар олдидан мухлисларга ғалаба тортиқ этиш учун майдонда барча маҳоратларини намойиш ишга солишларини таъкидлагандим. Буни улар ажойиб тарзда уддалашди ва бунинг учун шогирдларимдан миннатдорман", - деди Любинко Друлович.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика