Latest news

20:10Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди  2 19:55Эрон клубларидаги легионерларимиз "Навбаҳор"га қўшиладими? Кападзе изоҳ берди  1 19:45Суперлига. "Бухоро" - "Хоразм" 0:0 (матнли трансляция)  7 19:40Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" 0:0   0 19:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига. "Нефтчи" - "Андижон" 3:0  0 19:30Суперлига. "Локомотив" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  6 18:23Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашувида ҳисоб очилмади  8 18:13"Бошқа қитъага йўлланма берилиши — сафсата". Алишер Никимбаев ЖЧ-2026 да Эроннинг ўрнини ким эгаллашини тушунтирди  12 18:03О'Хара "Тоттенхэм"нинг аҳволидан даҳшатда: "Тудор — мен кўрган энг катта фирибгар. Уни зудлик билан ҳайданглар!"  6 17:09"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида  15 16:16Эрон терма жамоасининг бир қисми ватанга қайтди: Намойишчилар уларнинг учиб кетишига тўсқинлик қилишга уринди  5 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  6 15:08Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда  0 14:37Пулписнинг Ўзбекистондаги учинчи саргузашти. Вазифа ўзгармаган, лекин бу сафар авлод бошқа  1 14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  3

Любинко Друлович: "Бахтлиман" News

Любинко Друлович: "Бахтлиман"

U-23 Осиё чемпионати доирасидаги БАА - Ўзбекистон (1:5) учрашувидан сўнг Любинко Друлович матбуот анжуманида қатнашди.

"Мен бахтлиман. Жуда хурсандман. Ўйлашимча бугун жамоам катта иш бажарди. Ўйин аввалида дарвозабонимиз ажойиб сейв ижро этди. Кейин ҳисоб 1:1 бўлганда биз устунликни қўлга олдик.

Ўзбекистонда чемпионат ноябрда тугаганди. Бу орада ўйинчилар озроқ дам олиб, кейин бир ойлик йиғинга киришишди. Уларни жисмоний ҳолатини назорат қилиш қийин бўлди. Учрашувларда ҳам кучни тўғри тақсимлашга ҳаракат қилдик. Кейинчалик ҳам шундай ишлаймиз.

Мен гол ўтказганимизда ҳам хотиржам эдим. Чунки шогирдларим гол уриш салоҳиятига ишонардим. Биз ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёр эдик. Айниқса ҳужумимиз бугун албатта гол уришига ишонч бор эди. Энди шу тариқа давом эттиришимиз керак.

Ўйлашимча Европа футболидан нимадир олиб кира олганмиз. Португалия футболида кўп ишладим. Менга ҳужумкор футбол яқин. Ўзбекистон ҳам шундай ўйнайди. Ижрочилар ҳам бор. Бизда амалдаги чемпионлар бор. Уларнинг ишончли ўйини муҳим. Мана шундай жамоани шакиллантриганимиздан жуда бахтлиман. Бизни олдинда Саудия Арабистонидек кучли терма жамоа билан ўйнаймиз. Улар билан ўртоқлик ўйинида 2:2 ҳисобида дуранг қайд этганмиз. Уларда тикланиш учун бир кунга кўпроқ вақт бор. Аммо биз ҳам бу фарқни йўққа чиқаришга тайёр бўламиз", - дейди Друлович.



Rating: +204   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика