Latest news

01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  1 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  0 00:25ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида кураш олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  222 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  0 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  1 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  9 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  97 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  7 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0 21:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  8 20:47"Атлетик"ка қарши ўйин олдидан МЮнинг икки футболчиси машғулотларга қайтди  1 20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  3

Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм) News

Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)

Аввалги мақолаларимизда Суперлига жамоаларининг U-21 мураббийларини таништирган, бу борада маълумотлар берган эдик.

Навбат U-19 мураббийларига. Бу мавсумда мазкур чемпионатда бир қатор тажрибали мутахассислар, собиқ тўп тепарлар фаолият олиб бормоқда. Улар энди мураббий сифатида ютуқларга эришишни мақсад қилган.

"Андижон" - Ориф Маматказин 

Нафақат Андижон балки ўзбек футболида Ориф Маматказин номи барчага таниш. Катта авлод вакиллари унинг "Андижон"даги футболчилик фаолиятини яхши эслашади. Мураббий сифатида ҳам турли йилларда "Андижон"нинг бош жамоасини бошқарган. Сўнгги йилларда Андижон футбол ассоциациясида техник директор ишлаб келаётган Ориф Исмоилович 2023 йилдан бошлаб U-19 жамоаси бошқарувини қўлга олди. Ориф Маматказинга "Андижон" U-19да ўғли Артур Маматказин кўмаклашмоқда.

"Бухоро" - Анвар Ражабов

Ишқибозлар яхши эслашса керак, Ражабов ўз вақтида Усмон Тошевнинг топилмаси бўлганди.Футболчилик фаолиятида "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Бухоро", легионер сифатида Таиланднинг "Бурирам Юнайтед" жамоаси сафида тўп тепган, ОЧЛда "Персеполис" дарвозасига ажойиб гол урган Анвар Ражабов бутсаларини михга илгач мураббийликка қадам қўйди. Собиқ тўп тепар ўтган йили U-19 жамоасида Мирислом Ҳасановга яқиндан кўмаклашди. Бу йил Ҳасанов клуб ўринбосарларига йўл олгач U-19 бошқаруви Анвар Ражабовга ўтди. Унга мураббийлар штабида яна бир собиқ футболчи, Ўзбекистон ОТЖда ўйнаган Бобиржон Аманов ёрдам беряпти. Бухоролик ёшлар ўтган йили U-19 чемпионатида турнир жадвалида иккинчи ўринни банд қилганди. Лекин чорак финалда амалдаги чемпион "Пахтакор"га имкониятни бой берди. 

"Бунёдкор" - Ҳикмат Ҳошимов

“Қалдирғочлар” ёшларга катта эътибор қаратиши билан мамлакатимизда етакчи ўринларда туради. Чунки бу клуб илгари академиядан етишиб чиққан ёшларнинг трансферидан яхшигина даромад олган.“Бунёдкор” U-19 жамоасининг асосий ўзагини табиийки академия тарбияланувчилари ташкил этади. Жорий мавсумдан бошлаб жамоага Ҳикмат Ҳошимов устозлик қилмоқда. Ҳикмат Ҳошимов сўнгги йилларда клуб тизимидаги турли ёш жамоаларида ишлаб келмоқда. Унга жамоада Жамолиддин Убайдуллаев, Ғулом Ҳалимтоев ёрдам беряпти. Дарвозабонлар билан Олег Қаҳаров ишлаяпти. 

"Динамо" - Рафаэл Баласанян

"Динамо" жамоаси ўринбосарларига Андрей Пятницкий карвонбоши эканлигини айтгандик. Клуб ёшларини эса Рафаэл Баласанян мураббий сифатида майдонга бошлаб тушяпти. Рафаэл Баласанян аввалги йилларда "Сурхон" тизимидаги жамоаларда фаолият олиб бораётганди. Бу йилдан яна "Динамо"га қайтди. Аслида Самарқанд жамоаси унга бегона эмас. Футболчилик фаолиятини асосий қисмини "Динамо"да ўтказган, кейинчалик мураббийликда ҳам клубда бир неча йил ишлади. Асосий жамоада турли бош мураббийларга кўмаклашди. 

"Локомотив" - Садриддин Абдуллаев

Сўнгги йилларда "Локомотив" ёшлар жамоалари, инфратузилмага эътибор қаратаётгани сир эмас. Бунда клуб яқинда футболни якунлаган ёш мураббийларга имконият бермоқда ва улар ўзларини кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Ўтган мавсум клуб ўринбосарлари билан ишлаган Садриддин Абдуллаев жамоа Про лигага тушиб кетгач U-19 бошқарувига ўтди. Абдуллаев U-19 ёшдаги жамоани 2023 йил ҳам бошқарган ва шогирдлари билан ўринбосарларга кўтарилганди. Унга жамоада ўз вақтида Инилеев мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида ўйнаган, "Челси" футбол мактабида таҳсил олган, "Локомотив" футбол мактабида фаолият олиб бораётган Даут Джатдоев ҳамроҳлик қилмоқда. Дарвозабонлар билан эса Алишер Аҳмедов шуғулланяпти. Садриддин Абдуллаев қўл остидаги ёш тўп тепарлар кейинчалик жамоанинг асосий бўғинига айланса ҳеч гап эмас. 

"Машъал" - Элдор Сакаев, Григорий Цейтлин

"Машъал" футбол академияси мамлакатимизда аввалдан етакчи мақомида бўлиб келган. Футболимизга Шомуродов, Шукуров каби футболчиларни етиштириб берган клуб Суперлигага қайтди. Эндиликда эътибор янада ошса керак. Ёш муборакликлар 2025 йилги мавсумда тажрибали мураббийлар Элдар Сакаев ва Григорий Цейтлин қўл остида ўйнамоқда. Элдор Усманович бир неча йилдан буён клуб тизимида, академия раҳбари, техник директори лавозимларида фаолият юритиб келаётганди. Григорий Цейтлин узоқ йиллар "Пахтакор" жамоасида ишлаган, катта тажрибаси ёш футболчиларга асқотиши турган гап. Сакаевни мураббий сифатида "Андижон", "Навбаҳор", "Оқ-тепа", "Янгиер" жамоаларидаги фаолияти орқали таниймиз. Икки мураббий бу йил "Машъал" ёшларини марралар сари етаклашини кутиш мумкин. 

"Олимпик" - Лутфулла Тўраев

Лутфулла Тўраев яшил майдон билан хайрлашганига кўп ҳам бўлмади. Ўзи ўйнаган жамоаларининг етакчиси бўла олган собиқ футболчи мураббийликнинг илк қадамларини "Нефтчи"да бошлади ва Виталий Левченкога кўмаклашди. Бу эса унга тажриба вазифасини ўтаган бўлиши керак. Қишда Фарғона клубидан кетган Лутфулла Тўраев ТФАда иш бошлади, шу билан биргаликда "Олимпик" U-19 жамоаси бошқарувини зиммасига олди. Бу унинг мураббийликдаги мустақил ўзи мураббий бўлган илк жамоаси ҳисобланади. Тажриба йиллар ўтгани сари ошиб боради деган гап бор. Лутфулла Тўраевнинг мураббийликдаги юришида бу жамоа пойдевор бўлиб хизмат қилиши мумкин. 

"Навбаҳор" - Усмон Асқаралиев

Усмон Асқаралиев тажрибали мураббий сифатида турли йилларда "Навбаҳор"нинг бош жамоасида меҳнат фаолиятини олиб борган. Жорий йилда 70 ёшни қарши оладиган Усмон Аҳмедович бир неча йиллардан бери ёш "лочинлар"га ўз тажрибаларини ўргатиб келмоқда. Унга Аъзам Ражаббаев ҳамроҳлик қиляпти. Аъзам Ражаббаев "Навбаҳор"нинг ёшлар жамоаларида кўп йиллардан буён ишламоқда. Асқаралиев ва Ражаббаев тандеми ўтган мавсумлардаги каби жорий йилда ҳам "Навбаҳор" U-19 даги ишини давом эттиради.

"Пахтакор" - Камолиддин Тожиев

Республикамиздаги етакчи футбол мактаби ҳисобланган, кўплаб юлдузларни тарбиялаган ва шу ишни жадаллик билан давом эттираётган "Пахтакор" U-19 чемпионатининг амалдаги чемпиони саналади. Ўтган йили клубнинг ушбу ёш тоифасидаги жамоасига Бобур Абдураҳмонов устоз бўлган, йил якунларига кўра 2024 йилнинг энг яхши болалар мураббийи деб топилган. Бу мавсумда унга Биринчи лигадаги фарм жамоа ишониб топширилди. U-19 жамоаси эса Камолиддин Тожиевга берилди. Тожиев 2024 йил "шерлар" бош жамоасида Максим Шацкихга кўмаклашди, орада маълум вақт ўзи бошқариб турди. Камолиддин Тожиевга "Пахтакор"да ёрқин ўйинлар ўтказган Илҳом Суюнов кўмаклашаётир.

"ФарДУ" - Жаҳонгир Пўлатов

Про лига дебютанти ҳисобланган "ФарДУ" университет жамоаси бўлишига қарамай профессионаллик сари қадам ташламоқда. Клуб бу йилдан U-19 чемпионатига жамоаси иштирокини таъминламоқда. Жамоага эса маҳаллий мутахассис Жаҳонгир Пўлатов бошчидир. Мазкур мураббийни Фарғонада жуда яхши танишади. 15 йиллик мураббийлик фаолиятида 20 га яқин шогирдларни профессионал футболга тайёрлаган, Фарғонанинг "Локомотив-БФК", "Истиқлол" жамоасига асос солган.


Давоми бор...

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика