Лукаку: "Ўтган ойда кўплаб футболчилар ирқчиликдан азоб чекишди, менда бундай вазият кеча содир бўлди"
02 sep 2019 19:15
News
Лукаку: "Ўтган ойда кўплаб футболчилар ирқчиликдан азоб чекишди, менда бундай вазият кеча содир бўлди"
"Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку А Серия 2-туридан ўрин олган "Кальярига" қарши ўйинда ирқчилик бўйича ҳақорат қилинди.
Ромелу эса бунга қуйидагича изоҳ берди:
""Ўтган ойда кўплаб футболчилар ирқчиликдан азоб чекишди, менда бундай вазият кеча содир бўлди. Футбол ҳамма роҳатланадиган ўйин ва биз камситишнинг ҳар қандай кўринишини қабул қилмаслигимиз зарур. Умид қиламанки, бутун дунёдаги футбол федерациялар бундай иллатларга қаттиқ қаршилик кўрсатишади.
Ижтимоий медиа ва ОАВ ҳам яхшироқ ишлаши керак, чунки ҳар куни сиз иркчиликка оид изоҳларни кўрасиз. Биз бу ҳақда бир неча йиллардан бери жавраймиз, ҳалигача ҳаракат йўқ. Ҳозир 2019 йил ва биз орқага қараб кетяпмиз.
Биз футболчилар ҳамма учун мазмунли ва тоза ўйин ўтказиш мақсадида бирлашишимиз ва бунга қарши даво билан чиқишимиз керак", - дейди Лукаку.
Link :
Source : goal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments