Луисма Эрнандес: "Шу йил ҳисобидан иккинчи марта "Тошкент вилояти дербиси"да ғалаба қозонишга эришдик"
03 aug 2022 21:35
News
Луисма Эрнандес: "Шу йил ҳисобидан иккинчи марта "Тошкент вилояти дербиси"да ғалаба қозонишга эришдик"
Суперлига 14-туридан ўрин олган АГМК – "Металлург" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида
- Шу йил ҳисобидан иккинчи марта "Тошкент вилояти дербиси"да қатнашдик ва уларнинг иккисида ҳам ғалаба қозонишга эришдик. Ғалабалар осонликча қўлга киритилмади, албатта. Бугунги учрашувда VAR ишлагани учун алоҳида миннатдорлик билдираман.

- "Металлург" асосан тўпни олдинга тепиб юбориш ва ётиб олиб, вақтни чўзиш билан шуғулланди. Испания футболи фалсафаси фақат чиройли ўйин кўрсатиш эканлигини биламиз. "Металлург" ўйинини ўзингиз қандай баҳолаган бўлардингиз?
- Биз ўз ишимизни аъло даражада бажардик деб ўйлайман. Ҳар бир учрашувда жамоаларнинг ўзига яраша имзоси кўринади. Атайлаб ётиб олиш орқали эмас, балки вазиятдан келиб чиқиб шундай бўлди. Ўйлашимча, АГМК ҳам бизнинг ҳолатимизда шундай йўл тутган бўларди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments