Latest news

14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  0 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  4 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2

Луисма Эрнандес: "Ўйлашимча, учинчи гол қайд этилишида хатолик бўлди" News

Луисма Эрнандес: "Ўйлашимча, учинчи гол қайд этилишида хатолик бўлди"

Coca-Cola Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Металлург" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Мавсум энди бошланди. Мавсумолди тайёргарлик қолган жамоаларга қараганда бошқачароқ бўлгани ўйинда яққол акс этди, сабаби рақиб жамоанинг ритмига қараганда бизнинг ритм пастроқ эди. Шунга қарамасдан, қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Биринчи бўлимни оладиган бўлсак, ўз хатоларимиз туфайли иккита гол ўтказиб юбордик. Хатоларни тузатиш мақсадида олдинга қараб ҳаракат қилдик. Бизда ҳам хавфли вазиятлар юзага келди, аммо улар гол билан якунланмади. Агарда ҳужумларимиз якунига етганда, мувозанатни тўғрилашга ҳаракат қилардик. Иккинчи бўлимда ҳам юқори темпда ўйин намойиш этишга ва ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик. Учинчи гол ўтказиб юборилгач, айрим футболчилар эмоционал тарафдан ўзларини назорат қила олмаганидан бироз хафа бўлдим. Мағлубиятга қарамасдан, футболчиларга ва ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.

- Ўтган йил бошида клуб фалсафаси ёш ўйинчиларни тарбиялаб, клубга етказиш эканлигини таъкидлагандингиз. Мавсумлар оралиғида эса бир нечта легионерлар таркибга жалб этилди. Бунда аввалги натижалардан қониқиш бўлмадими ёки клуб ўз сиёсатини ўзгартирдими?

- Ўтган йилги таркибдаги баъзи ўйинчилар бошқа клубларга ўтганлиги сабабли, қолаверса, таркибдаги бошқа футболчиларнинг даражасини ошириш мақсадида легионерларни жалб қилишга қарор қилдик. Уларнинг жамоага мослашиши учун бироз вақт талаб этилади. Улар келгуси ўйинларда ўзларини кўрсата олади деб ўйлайман. 

- Давралар оралиғидаги йиғиндан кўнглингиз тўлдими? 

- Аввалги интервьюларимда айтиб ўтгандим, тайёргарлик борасида бироз кўнглим ранжиганди. Чунки шароитларнинг яхши бўлмагани бугунги ўйинда акс этди. Лекин бу мағлубият учун сабаб бўла олмайди. Ўз устимизда ишлаб, келгуси учрашувларда яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Рақиб жамоани бугунги ғалаба билан табриклаймман. Эндиликда "Навбаҳор"га қарши учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. 

- Йосович ва Дамир Темиров жароҳат олганми? Улар қачон сафга қайтишади?

- Баъзи ўйинчилар мавсумолди тайёргарлик жараёнида жароҳат олди. Дамир Темиров ўтган йили жароҳат олганди, бу йил таркибга қўшилди. Уларнинг тикланиши учун 2-3 ҳафта керак бўлади. 

Ўйинга қайтадиган бўлсам, учрашув бошидаги икки тўп мураккаб вазиятда ўтказиб юборилди. Лекин учинчи гол қайд этилишида хатолик бўлди. Бироқ бу ҳақда ҳеч нарса дея олмайман, сабаби ўйинни қайтадан кўриб, таҳлил қилишимиз керак. 

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика